26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги алифбо – ёрқин келажак

Парламент Мажлисида “Давлат тили алифбосининг лотин графикасидаги ягона андазасини жорий этиш масалалари тўғрисида” парламент тинглови ўтди. Унда сўзга чиққан Мажлис раиси Нурлан Ниғматулин Қозоғистон Президентининг давлат тилини ривожлантиришга эътиборини таъкидлаб, Ахмет Байтурсинули номли Тил таълими институтининг олимлари тузган лотин графикаси асосидаги янги қозоқ алифбосининг лойиҳасини таништирди.

Айтиш жоизки, унда 25 ҳарф ва 8 диграф(икки белгидан иборат харф) киритилган.

Нурлан НИҒМАТУЛИН:

“Ҳеч қандай хатолик бўлмаслиги керак”

– Лотин алифбосига ўтиш масаласида ҳеч қандай хатолик бўлмаслиги керак деди, – Нурлан Ниғматулин.

Маълумки, ҳозирги давр – жаҳонда ахборот воситалари юқори даражада ривожланаётган пайт. Шу сабабли, бизнинг мамлакатимизда замонга мос “Рақамли Қозоғистан” дастури амалга оширилмоқда. Элбошимизнинг топшириғига мувофиқ барча малакали мутахассислар бир неча йил ичида лотин ҳарфлари асосида қозоқ алифбосининг янги лойиҳасини яратишди. Энг муҳими – янги алифбо барча талабларга мос келса, биз юқори технологияларни жорий қилишга, интернетга, илм ва таълимга ҳамда янги дунёвий ривожланишга эркин кира оламиз. Бу – келажак авлод олдидаги бизнинг юксак бурчимиз ва уларга қолдирадиган мангу меросимиз. Шу сабабли, лотин ёзувига ўтиш – яхши имконият ва катта масъулият.

 

Дархан КАЛЕТАЕВ, 

ҚР Парламенти Сенати депутати:

– Ҳар қандай давлат, халқ ташаббусларининг муваффақиятли амалга ошиши учун сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий асослар ва жамият томонидан талаб бўлиши керак.

Айни вақтда юртимизда давлат тилини ислоҳот қилиш учун етарли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий асос ҳам, жамият томонидан талаб ҳам бор. Шунинг учун биз “лотин алифбосини қабул қиламизми?” деган саволга эмас, “лотин алифбосидан қандай қилиб самарали фойдаланамиз?” деган саволга жавоб излашимиз керак. Қардош Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон давлатларидан ташқари, қадимий алифболарига эга Япония, Хитой каби мамлакатлар ҳам лотин графикасидаги алифбонинг қўшимча нусхасини жорий қилмоқда. Шунинг ўзи кўп нарсани англатса керак.

Ислоҳотни амалга оширадиган ваколатли органларнинг зиммасида ҳам катта тарихий масъулият бор. Биз ягона андазани амалга татбиқ этишнинг имкони борича самарали ва осон фойдаланиш мумкин бўлган томонларини кўриб чиқишимиз керак. Энг муҳими, бу ташаббус ёрқин келажакка йўл олган элимизнинг маънавий борлиғини, ижтимоий онгни ўзгартиради, янгилайди. 

 

Сауитбек АБДРАХМАНОВ, 

ҚР Парламенти Мажлиси депутати. 

“Алифбони алмаштириш – тарихий қарор”

– Лотинчага кўчиш – келажакнинг танлови. Халқимиз учун, миллатимиз учун, тилимиз учун, дилимиз учун, маънавиятимиз учун тарихий аҳамиятга эга.

Янги алифбони яратиш жараёнида халқимизнинг, ўзга элларнинг асрлик ёзма тарихи таҳлил қилиниб, лойиҳа лотин ёзувининг классик намунаси асосида яратилди. Алифбони алмаштириш кейинги ўн йилликларда эмас, асрларга бориб тақаладиган йирик иш, чин маънода тарихий қарор.

2017-09-15, 20:14 834
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.