26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Талабаларнинг сиёсий фаоллиги ортмоқда

Қозоғистон Халқлар дўстлиги инженерлик-педагогика университетида вилоят ҳокимлиги, вилоят ички сиёсат бошқармаси, университет ташаббуси билан Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи ва ЭКСПО-2017 кўргазмасининг эл учун аҳамияти” мавзуига бағишланган учрашув ўтди.

Ижтимоий-сиёсий тадбирда вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, вилоят бошқармалари, шаҳар бўлимлари ва жамоат уюшмалари аъзолари, мустақил ёшлар гуруҳи, устозлар ва талаба ёшлар қатнашдилар. 

– Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида минтақамизда махсус қарор асосида вилоят комиссияси тузилиб, дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишга оид тадбирлар режаси тайёрланди. Комиссия таркибига маҳаллий, давлат ташкилотлари раҳбарлари, элимиздаги таниқли олимлар, профессорлар, фан докторлари, ноҳукумат ташкилотлари, ёшлар жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари кирди. Бизнинг университетда махсус тадбир ўтмоқда. Мақсад – Элбошининг ушбу мақоласини ташвиқот қилиб, ЭКСПО-2017 кўргазмаси иштирокчиларини тақдирлаш. Айтиш жоизки, ЭКСПО-2017 кўргазмасида университетимизнинг кўплаб талабалари қатнашди. Улар қозоқ, рус, инглиз тилларида мулоқот юритиб, ўз билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаб қайтишди. Вилоятда олий ўқув юртлари орасида университетимиз 2-ўринни эгаллаганини таъкидламоқчиман. Бу бизнинг университет учун катта ютуқ ҳисобланади. Кўргазманинг рисоладигидай ўтишида ўқув юртимиз баҳолиқудрат ҳиссасини қўшди, деб ўйлайман. Шу сабабли, университет жамоаси ва ўз номимдан катта аҳамитяга эга нуфузли тадбир – ЭКСПО-2017 кўргазмасида иштирок этган барча волонтёрларга, муаллимларимизга миннатдорчилик билдираман, – деди университет ректори Рабиға Абдимусаевна.

Университет ректори томонидан халқаро кўргазманинг уюштирилиши ва ўтказилишига ҳисса қўшган мустақил ёшлар гуруҳининг вакиллари махсус “Алғис хат”лар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-09-15, 20:15 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.