26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адабиёт – миллат виждони

Туркистондаги А. Яссавий номли халқаро университет Маданият саро­йида туркий олам адабий жур­нал­лари муҳаррирларининг навбатдаги саккизинчи конгресси ўтди. 

Бунга қадар ТУРКСОЙ хал­қаро ташкилоти қўллови билан сўнгги ўн йилда анъанавий тарзда Туркия, Татаристон, Шимолий Кипр, Озарбайжонда ўтказилиб келган тадбирни ёзувчи Мар­хабат Байғут олиб борди. ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида бел­гиланган вази­фалар ҳам уш­бу анжуманда ўз аксини топди. 

Жанубий Қозо­ғистон вилояти ҳокимининг ўрин­босари Улас­бек Садибеков ишти­рокчиларни мубо­ракбод этиб, Тур­­кистонда йил бошидан буён туркий оламни бирлаштиришга қаратилган ўн­дан зиёд халқаро тадбирлар ўтга­ни, яна ўтишини маълум қилди. 

Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, Қрим, Молдо­­ванинг Гагауз ҳудуди, Озар­байжон, Ўзбекистон, Қирғи­зистон, Туркия, Эрон, Шимолий Кипр ҳудудларидан келган меҳмонларни М. Байғут алоҳида ҳурмат билан зал аҳлига таништириб ўтди. ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти бош котиби ўринбосари Ф. Пурташ, Евроосиё Ёзувчилар Иттифоқи раиси Ё. Ўмерўғли, «Жұлдыз» журнали бош муҳаррири, дав­лат мукофоти соҳиби У. Есдаулет ва бошқалар конгресс аҳлига эзгу ниятларини изҳор этишди. Анжуман тур­­кий мамлакатлар адабий муҳи­ти муаммолари муҳокама қили­ниб, ютуқлар сарҳисоб этилди. Шунингдек Туркистон ва Ўт­рор туманларидаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш ҳам режага киритилган. Ушбу халқаро анжуманда Ўз­бекистондан «Гулистон» журнали вакили Д. Шожалиев иштирок этди. 

Суратларда: У. Садибеков конгресс иштирокчиларини муборакбод этмоқда; анжуман меҳмонлари. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-15, 20:19 753
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.