26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги комбайн ишга шай!

Ҳабибулла Азимов раҳ­барлик қилаётган «Турон» деҳқон хўжаликлари бир­лашмаси жорий йилги пах­та терими мавсумида JOHN DEERE 9970 терим агрегати хизматидан сама­рали фойдаланишни режа­лаштирмоқда. 

Ҳар куни ўрта ҳисобда 20 гектар майдондаги пахтани сифатли, исрофсиз йиғиштира оладиган ушбу алп агрегат сентябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб «Туркистон» нави экилган пахтазорлардаги ҳосилни теришга киришади. 

Хўжаликдаги энг тажрибали механизаторлар, хусусан, Жу­мадулла Ирисметов, Абду­раим Тошпўлатов, Али­шер Маматоев, Сиддиқ Ирисметовлар навбати билан ушбу техниканинг узлук­сиз ишлаб, йил давомида сарфланган меҳнатнинг сама­раси – оқ олтин хирмонини бара­кали қилишга бел боғ­лашган. 

Хўжалик раҳбарининг ўрин­босари Сайфулла Ма­раимов янги техниканинг афзал­ликлари ҳақида батафсил маьлумот берди. “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур”, дейишади. Ушбу хў­жаликда эндиликда терим мавсумида ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олишга тўлиқ имконият бор. 

 

Суратда: алп комбайн Қора­чиқда.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-15, 20:20 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.