26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Сайрам-Ўгам” саёҳатчиларга нима тавсия этади?

ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмаси – Қозоғистон тараққиёти ҳамда сайёҳлик соҳасига янги туртки берадиган куч бўлади. У кўргазмага келган меҳмонларга элимизнинг тарихий-маданий жойлари ҳамда гўзал табиатини намойиш этиш имконини беради. Шунга мувофиқ, вилоятдаги “Сайрам-Ўгам” давлат миллий боғи хорижлик саёҳатчиларга хизмат кўрсатиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Яқин кунларда Тўлебий филиалига қарашли (Тўлебий тумани) Сайрамсу дарасида этноовул қурилади. Маҳаллий сайёҳлик компанияларининг турларига “Сайрамсу кўли” сайёҳлик йўналиши ҳам киритилди. Меҳмонларга уч тил(қозоқ, рус ва инглиз)да ахборий варақалар, буклетлар ҳамда боғ ҳудудида йўл кўрсаткичлари тайёрланмоқда.

"Сайрам-Ўгам" давлат миллий табиий боғи ҳудудида ҳозир 10та сайёҳлик йўналиши ташкил этилган. Тасдиқланган 10та сўқмоқнинг тўрттаси – отлиқ-пиёда йўналиш. Яъни, саёҳатчиларнинг истагига кўра, масофа отда ёки пиёда босиб  ўтилиши мумкин. Шунингдек, 5та пиёдалар учун  ҳамда 1та отда ўтиладиган йўл бор. Барча йўналишларнинг гувоҳномалари ҳозирланиб, уларда сўқмоқларнинг чизма хариталари, суратлар ҳамда маълумотлар берилган.

Туристик йўналишларнинг умумий узунлиги 701 чақирим, шундан 252 чақирими – пиёда, 263 чақирими отда-пиёда  ҳамда 186 чақирими автомобилда босиб ўтилади. Барча йўналишлар сайр қилиш, танишиш ҳамда спорт ва соғломлаштиришга мўлжалланган. Шунингдек, дам олувчиларга 6та дам олиш уйи, 2та ўтов ҳамда 6та ҳаммом тақдим этилади.

Табиати гўзал, хушманзара арчали ўрмонлар, кўл ва ўзанлар, ёввойи ҳайвонлар ва қушлар боғнинг барча жойларида учрайди. Халқ орасида афсонага айланган “Қирқ қиз”қояси, Мақпал, Сусинген кўллари, Даубаба авлиё ва бошқа тарихий-маданий жойлар кўп. Тўлебий филиали ҳудудидаги Сазаната ўзани ёқасидаги қояларда петроглифлар учрайди. 

Сўнгги йилларда Ўгам дарасида ҚР Таълим ва фан вазирлигининг А. Марғулан номидаги археология институти олимлари ва археологлари қазилма ишларини олиб бормоқдалар. Улар ҳам қадим тарихимизга йўл очиши аниқ.

Миллий боғда экологик туризмни янада ривожлантириш мақсадида келгусида қўшимча йўналишлар очиш, сайёҳлар учун отлар сонини кўпайтириш, қишки туризмни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундай тадбирлар "Сайрам-Ўгам" давлат миллий боғининг сайёҳлик салоҳиятини ошириши сўзсиз.

 

М. БЕРДАЛИЕВ, "Сайрам-Ўгам" давлат миллий боғи табиий экологик оқартув ҳамда туризм бўлимининг бош мутахассиси., 2017-04-27, 10:48 300
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.