26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муҳаррирлар билан мулоқот

Вилоят ҳокими Туркия давлатининг адабий журналлари муҳаррирлари билан учрашди

Минтақа раҳбари Жан­сейит Қансейитули Турк дунёси ада­бий жур­налларининг муҳар­рир­лари билан учрашди. 

 

Меҳмонлар орасида “ТУРК­СОЙ” халқаро ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Фи­­­­рат Пурташ, Евроосиё Ёзувчилар уюшмасининг раиси Ёқуб Ўмер­огли, “Башқұртстан қызы” жур­на­лининг муҳаррири Гул­наз Ку­туева, “Әзірбайжан” жур­на­­лининг муҳаррири Су­да­ба Ага­балаева, “Жұлдыз” журна­лининг бош муҳаррири, Дав­лат мукофотининг соҳиби, оқин Улиқбек Есдаулет, ёзувчи, “Қа­зы­­­ғұрт. kz” журналининг бош муҳаррири Мархабат Байғут ва бошқа 19та давлатдан ташриф буюрган адабиёт ва маданият арбоблари иштирок этдилар. Учрашувда вилоят ҳокими Туркия давлати адабий журналлари муҳаррирининг VIII конгресси муваффақиятли ўтаётгани билан қутлади.

– Элбошимиз Нурсултан Абиш­ули Назарбаев: “ТУРК­СОЙ” тур­кий оламнинг ЮНЕСКОсига ай­ланиши керак”, деган эди. Яъни, биз ТУРКСОЙ ташкилотига  аъзо бўлган давлатлар би­лан биргаликда тотувлик-бир­лигимизни орттирибгина қол­масдан, маданий ва иқтисодий, сайёҳлик орқали олдинга сил­жий оламиз ва шубҳасиз бунга эришиш учун бизда барча им­кониятлар етарли. Тадбирда айтилган сўзлар, таклифлар, келгуси ишларингизда  ўз ама­лини топади, деб ўйлайман, – деди вилоят раҳбари.

Учрашувда сўзга чиққан меҳ­монлар Туркия давлати адабий журналлари муҳар­рирларининг VIII конгрессида айтилган таклиф ва  мулоҳазалар ва туркийзабон халқларни бир­лаштиришга хиз­мат қилишига ишонч билдиришди.

Тадбир ниҳоясида меҳмонлар лотин алифбоси тўғрисидаги фикрларни ҳам ўртоқлашдилар.  Минтақа раҳбари меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва уларга совға-саломлар улашди. 

 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-09-15, 20:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.