26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Эл бўламан десанг...”

Жанубий Қозоғистон ви­лоят ёшлар имконият мар­ка­зида Элбоши Нурсултан На­зар­баевнинг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янги­ланиш” мақоласидаги урф-одатлар, миллий код, маънавий ва оилавий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида этнограф, буюк саркарда, биринчи қозоқ генерали, ёзувчи Б. Мўмишулининг келини Зейнеп Ахметованинг ёшлар билан учрашуви ўтди. “Эл бўламан десанг, бешигингни тузат” мавзуидаги давра суҳбатини вилоят урф-одатлар ва анъаналар марказининг  директори  Жанибек  Тағаев олиб борди. 

Қаҳрамоннинг маънавий меро­сидан баҳраманд бўлиш учун келганлар кўп бўлди. “Отамнинг эски ҳужжатида туғилган ери Шимкент деб кўрсатилган. Мен ушбу элнинг келиниман” деб, бошлади сўзини онахон. Сўнг Б. Мўмишулининг: “Олдингда кўр турса ҳам ҳақиқатни айтишдан қочма! Одамнинг яхшилигини айт, бироқ хушомад қилма!  Ёмон одамнинг ёмонлигини юзига айтсанг ҳам, туҳмат қилма!” деган ибратли насиҳатини ёшларга етказди. 

Шунингдек, у тадбир ишти­рок­чилари томонидан берилган тил ва дин, оила, урф-одатлар, айниқса, сўнгги пайтда қизғин му­­­­­­­­­­­­ҳо­кама қилинаётган ло­тин алиф­­босига ўтишга оид савол­ларга жавоб берди.

Тадбир ниҳоясида вилоят ёшлар захира марказининг  директори Б. Дуйсебеков З. Ахметовага ўз миннатдорчилигини билдириб, совға топширди. 

Онахон марказ қошида очилган  “Ёш оилалар мактаби”нинг рамзий тасмасини қирқиб, ёш оилаларга оқ фотиҳасини берди. Учрашув иштирокчилари қаҳрамон бобомиз, ёзувчи Бауржан Мўмишулининг ҳайкалига таъзим қилиб, пойига гуллар қўйишди.

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-09-15, 20:24 152
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.