26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лотин алифбосининг асл нусхасига оид туркшунос-олимлар учрашуви

Жанубий Қозоғистон вилоятида “Давлат тилининг лотин графикасидаги алифбоси ягона андазаларини жорий этиш масалалари”га бағишланган  йиғилиш ўтди.

Унда вилоят ҳокими, вилоят бошқармалари раҳбарлари, зиёлилар, турколог-олимлар, олий ўқув юртлари тил мутахассислари, магистрлар ва талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда сўзга чиққан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев лотин алифбосига алоҳида эътибор бериб, Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида келгуси йилларда амал­га ошириладиган бир неча лойиҳа тавсия этилганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари янги алифбо лойи­ҳасини муҳокама қилдилар, туркшунос олимлар лотин алифбосининг ягона нусхасига доир  фикрларини билдирдилар.

Чунончи, филология фанлари доктори, про­фессор Мекемтас Мирзахметули “Лотин алифбосига ўтиш – тафаккурни қарамликдан бўшатиш йўлидаги муҳим қадам” мавзуига атрофлича тўхталса, профессор, М. Ауезов но­мидаги Жанубий Қозоғистон Давлат уни­верситети филология факультетининг декани Бўлатбек Тилеубердиев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи билан вило­ятдаги ономастик атамаларнинг уйғунлиги” тўғрисида маъруза қилди.

Шу билан бирга, Жанубий Қозоғистон пе­дагогика институти филология ва тарих фа­культетининг декани Нариман Нурпеисов “Маънавий янгиланиш йўлидаги тарих сабоғи” ҳақида чуқур фикр юритса, “Лотин алифбосига ўтиш зарурияти” мавзуида тарих фанлари номзоди, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозо­ғистон давлат университетининг кафедра мудири, доцент Сарсебай Карибаев маъруза қилди.

Муҳим масалалар муҳокама қилиниб, яхши фикрлар айтилган учрашувни якунларкан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев лотин алифбосига ўтиш пайтида қозоқ тилининг ундошлик қонунларини сақлашга эътибор қаратишни таклиф этди. 

– Мамлакатимизнинг  келажаги – сиёсий-иқти­содий омиллар билан бир қаторда, унинг давлат тили – қозоқ тилининг тақдири билан чамбарчас  боғлиқ. Шу боисдан лотин алифбосига ўтиш­да қозоқ тилининг сингармонизми ҳамда ассимиляция қонунларига амал қилишимиз керак. Агар улар сақланмаса, тил бузилади. Агар булар сақланса, тилимизнинг равонлиги,  гўзаллиги, талаффузи ҳам бузилмайди, – деди Жансейит Қансейитули. 

Минтақанинг туркшунос-олимлари ва зиё­лилари  вакиллари иштирокида ўтган йиғи­лишда лотин алифбосига ўтиш ва янги алифбога мослашув масаласидаги таклиф-фикрлар йиғилиб, яна муҳокама қилиниши айтилди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-15, 20:25 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.