26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир шахс ва жамият рақобатбардош бўлиши лозим

Жамбил вилоятида иш сафари билан бўлган Давлат раҳбари вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси жойлашган янги “Дўстлик уйи” биносини кўздан кечирди. Ташриф давомида Нурсултан Назарбаев этномаданият бирлашмалари вакиллари билан суҳбатлашди. 

– Мен Ўзбекистон ва Туркманистон сафарларидан сўнг сизнинг олдингизга келдим, – деди Элбоши. – Учрашувларимиз ва шартномаларимиз туфайли мавжуд тўсиқлар ва деворлар олиб ташланди. Эндиликда яқин қўшниларимиз билан самарали ҳамкорлик қилишимиз учун барча имкониятлар бор. 

Давлат раҳбари “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги ҳар бир банднинг долзарблигига тўхталди:

– Ҳозир онгимизни замонавийлаштириш вақти етди, – деди Нурсултан Назарбаев. – Ахборий-рақамли оламда туриб қолиш мумкинмас, мунтазам мукаммаллаша бориш, мавжуд талаблардан келиб чиққан ҳолда ўзгариш керак. Ҳар бир шахс ва жамият рақобатбардош бўлиши лозим. 

Шунингдек, Элбоши Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ўзига хослиги ва давлат тилини лотин графикасига ўтказиш заруратига эътибор қаратди. 

– Мен Қозоғистон халқининг бирлиги, барқарорлик – тараққиёт гарови эканлигини ҳамиша айтиб келганман. Лотин ёзувига ўтишимизни тўғри қабуллаш керак. Тил халқимизни бирлаштиришга хизмат қилиши лозим, – деди Давлат раҳбари. 

2017-09-18, 19:36 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.