26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Юксалиш имконлари мўл

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев Туркманистон Республикасига иш сафари билан борди. 

Ташриф доирасида Элбоши Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедов билан музокаралар ўтказди, қатор давлат раҳбарлари билан бирга V Осиё ўйинлари очилишида қатнашди. Мазкур беллашувларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар билан учрашди.

***

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедов музокараларни бошларкан, ташрифи ва бўлажак  Ёпиқ биноларда ҳамда жанговар санъатлар V Осиё ўйинлари очилишида иштироки учун Элбошига миннатдорчилик билдирди.  Астанада ўтган ЭКСПО – 2017да олган таассуротларини гапириб берди. 

Нурсултан Назарбаев ўз навбатида 65та жамоа иштирок этаётган V Осиё ўйинлари аҳамиятини тилга олди ва таклиф учун ташаккур изҳор қилди. Шу баҳона, мамлакатда кўплаб спорт иншоотлари пайдо бўлганини тилга олди ва Туркманистоннинг дунё миқёсида танилишида спорт тадбирлари катта аҳамият касб этишини алоҳида кўрсатиб ўтди. 

Давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги қардошлик алоқаларини янада кенгайтириш зарурлигини айтди ва Ўзбекистон билан ўзаро маҳсулот айирбошлаш фақат жорий йилнинг ўзида 35 фоизга ошганини маълум қилди. Шу каби юксалиш Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида ҳам амалга ошишига умид билдирди.

, 2017-09-18, 19:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.