26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими: ”Мутахассис етишмаслигига бар³ам бериш учун уй-жой масаласини ³ал ºилишимиз лозим”

Вилоятда кадр масаласини ҳал қилиш учун ҳар бир туман, шаҳардаги аҳоли манзилларида хизмат уйларини қуриш керак. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев селектор мажлисида шу таклифни айтиб, тегишли соҳалар раҳбарларига мазкур масалани тез орада йўлга қўйишни топширди.

Малакали мутахассис тайёрлаш – давр талаби эканини таъкидлаган минтақа раҳбари ҳар бир ходимга имкон қадар шароитлар яратиб берилиши зарурлигини етказди. 

– Билимли кадрни ишга олиш учун унга, энг аввало, уй-жой масаласини ҳал қилиб беришимиз керак. Шунингдек, Жанубдаги ҳар бир қишлоқда 20 квартирали икки қаватли, туман марказида эса 30-40 квартирали кўп қаватли намунали уй-жой қуришни жорий йилдан қолдирмай йўлга қўйишни қурилиш бошқармасига топшираман. Шу орқали биз кадрлар танқислигини бартараф этиб, малакали мутахассисларга эга бўламиз, деб ўйлайман. Бундан ташқари, ишнинг сифатини ошириб, билимли кадрлар тайёрлаш учун ротациялаш дастаклари орқали вилоят бўйича мутахассисларни бошқа туманларга ишга юбориш самарали усул ҳисобланади, – деди ҳоким.

Шу билан бирга, минтақа раҳбари уй-жой қурилишига қараб туман ҳокимларининг индикатор кўрсаткичини баҳолашини таъкидлаб ўтди. 

Йиғилишда сўз олган вилоят таълим бошқармасининг раҳбари Исатай Сағиндиқов минтақадаги 15та туман, шаҳар ҳокимлиги ҳамда соҳавий бошқармалардан 87 ихтисос бўйича 14 374 ўринга буюртма келиб тушганини маълум қилди. 

– Ёш мутахассисларнинг қишлоқларга кўплаб келиши, давлат томонидан амалга оширилаётган “Ёшлар амалиёти” ва “Диплом билан қишлоққа” дастурлари натижасида қишлоқ жойларда кадрлар етишмовчилиги масаласи ижобий ҳал этилмоқда, десак ҳам бўлади. Бинобарин, чекка жойлардаги мактабларда мутахассис етишмаслиги ҳамон долзарб масалалар қаторида. Масалан, ўқув соатларининг озлиги, уй-жой масаласининг ҳал этилмаганлиги сабабли педагогларнинг қишлоқларга боргиси келмайди, – деди бошқарма раҳбари.

Соғликни сақлаш соҳасидаги мутахассис етишмовчилиги ҳамда уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳаммага аён. Чунончи, бошқарма раҳбари Муқан Егизбаевнинг маълумотига кўра, 2007-2016 йиллар оралиғида бошқарма 1085 нафар ёш мутахассисни қишлоқ жойларга ишга жойлаштирган бўлса, қишлоқ ҳокимликлари томонидан 293 ёш мутахассисга бошпана берилган, холос. Айни пайтда соғликни сақлаш бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларига ҳаммаси бўлиб 265 мутахассис керак. Шундан 157 мутахассис қишлоқ жойларда ишлаши лозим. Шунингдек, вилоятнинг бош шифокори қишлоқ жойларда ишлаётган 180 мутахассис бошпанага муҳтож эканини, бир вақтнинг ўзида давлатдан ёш мутахассисларга муайян қўллов ва ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. 

– Ёш мутахассисларга вилоят бюджетидан 100 минг тенге миқдорида ёрдам пули ва тўловлар тўланган. Энди сизнинг ташаббусингиз билан қишлоқ жойларга юбориладиган ҳар бир мутахассисга бир марта 1 миллион тенге тўланади ҳамда 5 йил ичида қайтиб кетган тақдирда ёш мутахассис уни бюджетга қайтариши керак бўлади. Бундай қулай лойиҳа мамлакатимиз бўйича Жанубий Қозоғистонда биринчи бўлиб амалга оширилмоқда, – деди М. Егизбаев.

Шундай экан, вилоят ҳокимининг аҳоли манзилларида кўп қаватли уй-жой қуриш ғояси юқорида айтилган масалаларнинг босқичма-босқич ҳал этилишига туртки бўлиши сўзсиз.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-18, 19:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.