26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меҳнатнинг таги – роҳат

“100 аниқ қадам” Миллат режасининг 88-қадамида Оммавий Меҳнат Жамияти ғоясини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш йўллари белгилаб берилган.  Бу ҳақда атрофлича гапиришдан аввал оммани меҳнатга ундаган ғоя тўғрисида сўз юритсак.

2012 йилнинг 10 июлида давлат Президенти Н. Назарбаев ватандошларимизга “Қозоғистоннинг ижтимоий янгиланиши: Оммавий Меҳнат Жамияти сари йигирма қадам” ғоясини эълон қилди. Элбоши “меҳнат қилган кам бўлмайди” тамойилини асосий қилиб, кўпчилик эътиборига ривожланган мамлакатларнинг барча бойликлари кўкдан эмас, ҳалол меҳнатдан келганини таъкидлаган, ҳар қандай мамлакат чинакам меҳнат туфайлигина тараққий этишини ибратли мисоллар билан таърифлаган эди. Одамларнинг ишлашга иштиёқсизлиги катта хавф эканлиги, улар сонининг ўсиши  элни жарликка етаклашидан ҳам огоҳлантирди. Элбоши давлатга ишониб, ишсиз ўтирадиганларнинг тафаккурини уйғотадиган аниқ топшириқларни бажариш лозимлигига ҳам эътибор қаратди. Бу шу вақтда шинам ва кўркам идораларда ишлашга хумор, қўлида қоғози бор, бироқ аниқ ҳунари йўқ  фуқароларнинг кўпайишига қарши йўлга қўлланилган чоралардан бири эди. Теран тушунган кишига, бу фақат бир одамнинг масаласи эмас, бутун давлатни  ташвишлантирадиган масала эди. Сабаби, жамиятда ишсизликнинг юз бериши қисқа  муддатдаёқ элдаги сиёсий вазиятни таранглаштириши турган гап эди. Муқим даромади йўқлигидан обдон эзилган ёки олган озгина маоши чой пулига етмайдиган халқ қисилган пайтда “ҳокимлик алмашса, бошқаси келса, аҳволимиз  яхшиланармиди”, деб турли намойишлар, йиғинлар уюштиради. Бундай намойишлар халқнинг тинчлигини бузади. Натижада, элдаги тотувлик, ҳамжиҳатликка путур етади.  Бирлик, ҳамжиҳатлик бўлмаган элнинг эртаси эса даргумон. 

Элбоши Оммавий Меҳнат Жамияти ғоясининг асосий мақсади мана шундай ўкинчли аҳволнинг олдини олиш, уни ҳал қилиш  учун аҳолини, айниқса ёшларни ҳунар-касб ўрганишга, ишлаб чиқаришда чиниқишга ундаш лозим эди. Сабаби, биз индустриявий ривожланишга фаоллик билан киришишни йўлга қўймоқдамиз. Бироқ, мутахассисларнинг  танқислиги кўплаб корхоналарнинг ишлаб кетишига тўғаноқ бўлаётгани ҳам сир эмас.

Элбошининг ушбу ғояси бугунгача кун тартибидан тушган эмас.  Ўзининг беш институционал ислоҳотида ҳам унга асосий урғу бергани – бунга далил. 

Етакчи ўттизликка бошлайдиган “100 аниқ қадам”нинг 88-қадамида Оммавий Меҳнат Жамияти ғоясини жадаллаштиришни устуворликка олиб, уни амалга оширишда ҳунар-техника ихтисосликларини тарғиб этишнинг аҳамияти катталигига алоҳида эътибор қаратилган. Сабаби, дунёвий инқироз даврини тўлиқ ортда қолдириб, қудратли Қозоғистон давлатини шакллантирадиган турли стратегик дастурлар қабул қилинди.  “Нурли йўл” инфратузилмавий тараққиёт ҳамда  индустрлаштиришнинг иккинчи беш йиллигини тўлиқ амалга  оширишда ҳунар-техника таълими орқали олинган меҳнат кучининг роли катта. Шунга мувофиқ, элимизда ёшларни касбга қизиқтиришнинг турли йўллари ўйлаб чиқилди. Шулардан бири – “Барчага мўлжалланган бепул ҳунар-техника таълими” дастури эди. Ушбу топшириқни Давлат раҳбари 2015 йили халққа йўллаган Мактубида берган эди. Бу ишсиз юрган қанча ёшларнинг қалбида умид уйғотди. Элбошининг: “Қозоғистонлик ёш фуқаролар! Билимли, меҳнаткаш, ташаббускор, фаол бўлишга ҳозирдан бошлаб тайёрланинглар. Касб сирларини яхши ўзлаштирсангиз, ихтисосликнинг ҳаммаси яхши. Ҳозир техникавий, илмий ва инновациявий мутахассисликлар замони. Вақтида мен ҳам ишчи кийимини кийиб, олов пуркаб турган печ қошида турдим”, деган сўзи талай ёшларда қизиқиш уйғотгани рост. Бойлик, бахт, омад сидқидилдан қилган меҳнат туфайли келишини ёшларга уқтириб боришимиз лозим.

Бугунги кунда кўплаб ёшларимизнинг ишлаб чиқариш корхоналари, завод-фабрикаларда ишлашга иштиёқи кучайди. Ҳалол меҳнат туфайли буюк довонларни забт этиш, обрў-эътиборга эришиш мумкинлигига амин бўлишди. Оммавий Меҳнат Жамияти ғоясини илгари суриш йўналишидаги тадбирлар ўз натижасини бермоқда, деб айта оламиз. Элимизда саноат корхоналари сони ортиб бормоқда. Индустрлаштириш харитаси доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларга гувоҳ бўлиб, ушбу соҳанинг келгусида кенг қанот ёйишига ишончимиз комил.

 

Мухит ТУРҒАРАЕВ, ЖҚВ адлия департаменти раҳбарининг ўринбосари., 2017-04-27, 10:51 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.