26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқликлар ташаббуси

Мамлакатимизда йил бошидан қишлоқ хўжалик ширкатларини тузишга жиддий киришилди. Бундан мақсад – деҳқон хўжаликлари ва фермерлар ишини енгиллаштириш, давлатдан ажратиладиган турли субсидияларни олишда ортиқча оворагарчиликка йўл қўймаслик. Бугунга келиб вилоятимизда 55 мингдан зиёд майда деҳқон хўжаликларини бирлаштирган 596та ширкат рўйхатдан ўтган. Яқинда соҳа мутахассислари иштирокида минтақамизда сут кластерини янада ривожлантириш мақсадида кўчма семинар уюштирилган ва унда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев 10та модулли сут қабуллаш пункти калитини ширкат раисларига топширган эди. Сайрам туманида ана шундай сут қабуллаш бекати илк бор Қорабулоқда ишга туширилди. 

 Ўтган жумада вилоятимиздан бир гуруҳ журналистлар айнан шу қишлоқда гўшт ва сут маҳсулотларини сақлаш ҳамда қайта ишлаш масалалари қандай ҳал этилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюришди. Мансур Шорасулов бошқараётган” Қорабулоқ сут” қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ширкатига қарашли сут сақлашга мўлжалланган танкер, махсус лаборатория ҳамда музлатгач билан бутланган пунктда кунига икки минг литр сут қабулланиб, шартнома асосида “Фудмастер” каби йирик сутни қайта ишлаш корхоналарига жўнатилади. 

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Қ. Мамаев журналистларга берган суҳбатида, келгусида худди шундай бекатлар қишлоқнинг яна учта жойида ўрнатилишини қорабулоқлик чорвадорлар мол бўрдоқилаб, сигирлар сонини кўпайтириб, бутун минтақамизни, қолаверса, Астана, Алмати шаҳарларини ҳам гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Шундан сўнг журналистлар жорий йилнинг бошида фойдаланишга топширилган “Агро Нур Инвест” ширкати фаолияти билан танишдилар. Алижон Рашидов раислик қилаётган ширкатга қарашли пунктда кунига 15 бош қорамол сўйилади. Давлат томонидан 9 млн. тенгелик субсидия ҳисобига барпо этилган корхонада янги сўйилган гўштнинг узоқ муддат сақланиши учун керакли шарт-шароитлар яратилган. 

Туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Н. Кўпеевнинг таъкидлашича, “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш” жамғармасидан имтиёзли насия олиб, моллар туёқ сонини кўпайтираётганларнинг сони Сайрамда йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса қорабулоқлик чорвадорларнинг бу борадаги ишлари таҳсинга лойиқ. Зеро “Ишлаган – тишлайдиган”, замон келгандек назаримда.

 

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-09-18, 19:48 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.