26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳосил – мўл, юз – ёруғ

ВИЛОЯТДА 400 МИНГ ТОННАЛИК ҒАЛЛА ХИРМОНИ УЙИЛДИ

Ҳукумат мажлисида мамлакатимиз кузги ғаллани йиғиштириб олиш жараёни муҳокама қилинди. 

Жанубий Қозоғистон вилоятида бугунги кунгача 219,5 минг гектар экин майдонининг 84,7 фоизи ўрилиб, гектар бошидан 18,4 центнердан жами 400 минг тоннага яқин маҳсулот олинди. 37,5 минг гектар донбоп маккажўхорининг 3,0 минг гектари ўрилиб, омборга 13,5 минг тонна дон ғамланди.

Жанубда дон маҳсулотларини ўртага йиғиш жорий йил октябрь ойининг ўрталарида тугатилади, деб режаланмоқда. Масалан, маҳсари майдони вилоят бўйича 112,1 минг гектарни ташкил этса, шундан 83,6 гектари ўрилган. Ўртага ҳосилдорлик 7,7 центнерни ташкил этди. Кузги экин йиғиш ишларига Ҳукумат томонидан июль-сентябрь ойларига 39 минг тонна ёнилғи ажратилиб, шу кунгача унинг 19,5 минг тоннаси хўжаликларга берилган.

Ҳукумат мажлисида аҳолини жисмоний тарбияга жалб этиш ҳамда спорт иншоотларида инфратузилмани ривожлантириш масалалари ҳам кўрилди. Бугунги кунда вилоятда спортнинг 63 тури ривожланиб, 87 давлат спорт мажмуаларида 54 минг спортчи кундаликдаги ўқув машғулотларини ўтказишмоқда. Уларга 2400га яқин мураббий хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 8 ойида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида вилоятда жами 3060та спорт тадбирлари ўтказилиб, уларда 360 мингдан зиёд киши иштирок этган. 

Вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун жорий йилга 12,4 млрд. тенге ажратилган. Натижада спортчиларимиз спортнинг 63 тури бўйича Қозоғистон Республикасининг чемпионатлари, кубоклари ва биринчиликларида қатнашиб, 391 олтин, 384 кумуш, 378 бронза медалини қўлга киритган.

 

 

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2017-09-18, 20:01 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.