26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Алаш – алаш бўлганда...

Ўтирар туманида «Алаш мухторияти – миллий мустақилликнинг пойдевори» мавзуида илмий-амалий конференция ўтди. 

Тадбирда олис-яқин хориж элларидан, Астана, Алмати, Шимкент, Туркистон шаҳарларидан меҳмонлар иштирок этди. Улар даставвал, Арслонбоб мақбарасини зиёрат қилиб, туман Маданият уйида ташкил этилган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасини томоша қилишди. 

Анжуманни туман ҳокими Ерлан Айтаханов очиб, иштирокчиларни таниқли алашшунос олимлар билан таништирди. Профессор Дархан Қамзабекули, Франциядаги Мустафо Чўқай жамғармаси раиси Самиддин Балабан ҳамда вилоят Ёшлар сиёсати масалалари бошқармаси раҳбари Балмаржан Нарбекова, ушбу тадбир ҳомийси, тадбиркор Абдимажит Сиздиқбековлар барчани табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этишди. 

Алаш арбоблари ҳақида Турсин Журбай, туркиялик алашшунос Абдуваҳоб Қора, Алихан Бўкейхан ва Қўшке Кеменгернинг неваралари Ўртай Абдирахманов ва Ризабек Кеменгер ҳамда ушбу мавзу устида иш олиб бораётган бошқа олимлар маъруза қилишди. 

Конференция қарори лойиҳалари маъқуллангач, меҳмонлар дастурхонга таклиф этилиб, Алаш арбоблари руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. 

Тушликдан сўнг меҳмонлар туманнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишди. Уларни очиқ осмон остидаги музей лол қолдирди, чунки, бу ерда «тупроғини туртсанг тарих сирларидан воқиф қиладиган жойлар» кўп. Айниқса, Ўтрортепада археологик қазилма ишлари пайтида топилган қадимий масжид, турар жойлар, ҳаммом сайёҳларда зўр қизиқиш уйғотмоқда. Тадбир иштирокчилари Абу Наср ал Форобий музейига ҳам ташриф буюришди. Абдулла Жамашев асос солган музейда ал Форобийнинг қўлёзмаларидан бошлаб, ундан қолган турли ёдгорликлар бор. 

Меҳмонлар, шунингдек, Ш. Қалдаяқов овулидаги А. Сиздиқбаев барпо этган «Алаш» хиёбонида уюштирилган тадбирда иштирок этишди. Вилоят бадиий ҳаваскорлари ижросидаги концертни томоша қилган меҳмонлар «Алаш» этноовулига бориб, кўчманчи қозоқларнинг турмуш тарзи ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди.     

 

Алмас АҚИЛБЕК, 2017-09-18, 20:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.