26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
700 Тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди

Сайрам туман ҳокимлиги озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб бормоқда. 

Чунончи, 2017 йилнинг январь-июль ойларида 9559,4 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг тегишли даври билан таққослаганда 18,2 фоизга кўп.

Соҳада табиий турда 725 тонна сут, 51596 тонна ун, 60 тонна колбаса маҳсулотлари ҳамда 720,4 минг литр бошқа алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарилган.

Сут маҳсулотларнинг бир қанча турини ишлаб чиқараётган 2007 йилда иш бошлаган “Натур Продукт” МЧБда “Хан” савдо белгиси билан қатиқ, пишлоқ, қурт, сариёғ, йогурт каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бирдамлик Ақбулақ қишлоғида жойлашган. Кунига 20 тоннадан зиёд сутни қайта ишлаш қувватига эга корхонада 32 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш билан таъминланган. Жорий йилнинг етти ойида 71 млн. тенгелик маҳсулот тайёрланган. 

“Агробизнес 2020” давлат дастури доирасида корхонага сариёғ ва пишлоқ ишлаб чиқариш учун субсидия ажратилган. 

Корхона раҳбари келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Оқсув қишлоғида кунига 150 тонна сутни қайта ишлайдиган завод қуришни режаламоқда.

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-09-18, 20:05 164
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.