26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яша, Геннадий!

Якшанба куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳридаги “T-Mobile” аренасида ўзига хос бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда WBA, WBC, IBO, IBF йўналишларида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ҳамда Сауль Канело Альварес чемпионлик камари учун баҳслашди. Аср жанги дея эътироф этилган ушбу баҳсда ғолиблар аниқланмади, натижа дуранг билан якунланди.

Ҳакамларнинг қарори: 110-118, 114-114, 115-113.  

Нью-Йорк штати спорт комиссиясининг директори Боб Беннет ҳамюртимиз Геннадий Головкин ҳамда Альварес ўрта­сидаги жангни ҳакам Эделейд Берд билан бирга кўриб чиққан. Шу билан бирга у ҳакамдан ҳар бир раундда берган очкосини далиллаб беришини талаб қилди. Эделейд Берд ғалабани 118-110 ҳисоби билан Альваресга берган эди.  

Шуни ҳам таъкидлаш жо­изки, ҳамюртимиз касбий боксда ҳали бирор марта ҳам енгилмаган, ҳатто дуранг натижа ҳам қайд этилмаган эди. Ушбу жанг ҳам­юртимиз учун дастлабки дуранг бўлди. 

Альварес барча вазн тои­фа­ларидаги энг кучли бокс­чилардан бири. У шу пайтга қадар 51 жанг ўтказиб, унинг 49тасида ғалаба қозонган, 34тасини нокаут билан ту­гат­ган, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этил­­­­ган. Ген­надий Головкин эса жами 38 жанг ўтказиб, уларнинг 34тасини нокаут билан якунлаганди.

Жангдан сўнг Элбошимиз Н. Назарбаев боксчимизга юр­ти­­­­­­­­­­­миз шарафини муносиб ҳи­моя қилгани ва Қозоғистонни жаҳонга танитганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Яша, Геннадий! 

, 2017-09-18, 20:14 207
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.