26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий бойлик – тараққиёт таянчи

ҚР Президенти Н. А. На­зарбаев йил бошида халқ­қа йўллаган Мактубида Қо­зоғистоннинг учинчи янги­ланиши бошланганини маълум қилган эди. Мак­тубдаги асосий мақсад – дунёдаги энг ривожланган 30 давлат қаторига ки­риш. Унга эришиш учун Пре­зидент “тафаккуримиз иши­миздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янги­ланиб туриши керак”, деди. Шунга мувофиқ Элбоши 12 апрель куни “Келажакка йўлланма: маънавий ян­гиланиш” номли ма­қо­­ласи­ни матбуотда эълон қилди.

Қозоғистоннинг учинчи ян­ги­ланиши каби, маънавий янги­ланиши ҳам икки поғонадан ўтди. Яъни, биринчиси, 2004 йили “Маданий мерос” дастури дои­расида Қозоғистон ҳудудидаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва иншоотлар янгиланди; иккинчиси, 2013 йили “Халқ – тарих тўлқинида” дастури орқали дунёнинг энг нуфузли архивларидан асл тари­химизга алоқадор ҳужжатлар тизимли равишда тўпланиб, тад­қиқ қилинди. Бир сўз билан айт­ганда, маънавий янгиланиш – элда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми.

“Мен элимиз кучли, қолаверса, масъулияти юксак Яхлит Миллат бўлиши учун келажакка қандай қадам ташлашимиз ҳамда ом­мавий тафаккурни қандай ўзгар­­тиришимиз ҳақидаги фикрларимни ўтроқлашишни маъқул топдим”, дея Элбоши миллий онгни ривожланишнинг янги поғонасига кўтариб, тараққиётнинг янги мако­нига олиб чиқадиган олтита йўна­лишни тавсия этди:

1.Рақобатбардошлик қобилияти

2. Прагматизм

3. Миллий ўзликни сақлаш

4. Билимнинг тантана қилиши

5. Қозоғистоннинг ноинқилобий, эволюцион ривожланиши

6. Тафаккурнинг очиқлиги.

Эл эртаси – маънавиятли ёшлар. Элбоши Нурсултан Назар­баевнинг мақоласида Яхлит миллат бўлиб қолиш учун миллий ноёбликни сақлаш мақсадида, энг аввало, асосий эътиборни ёшлар тарбиясига қаратиш лозимлиги айтилган. Мақолада: “Бугунги кунда инқилоблар кў­ри­­­­­­­нишини ўзгартириб, миллий, ди­­­­­­­ний, ма­да­­­­­­­ний, сепаратистик пардага бурканиб олди”, деб таъкидланган. Дарҳақиқат, динни ниқоб қилган бегона мафкуралар ёшла­римизнинг онггини заҳарлаб, уларни хавфли ишларга унда­ётганининг, таассуфки гувоҳи бўляпмиз. Уларга қарши таълим бериш тизими, ота-оналар, бутун жамият томонидан бирлашган, кенг қамровли ишлар даркор. Ёшлар тарбиясини миллий-маънавий томирга йўналтириш ҳар доим кун тартибида туриши лозим.

Жамиятнинг табиатини “мил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­латнинг маънавий коди”ни сақ­­­­­­­лаган ҳолда, ри­­­вож­­ланти­­­­­­­­­­риш­­га, вақт талабига му­во­фиқ­­­­­­­­лаш­тиришга сафарбар этиш – бутун миллатни шакл­лан­тиришнинг намунаси эканлиги шубҳасиз. Элбоши тавсия этган кўп қиррали, турли сифатдаги ривожланиш ва юксалиш йўллари ҳамда вазифалари қадимги Буюк дашт тўридаги янги кўринишдаги Қозоқ Элининг бугунги қиёфасини тас­диқлаб, эртанги истиқболини белгилаб олишга йўл очиши аниқ.

Президент аниқ лойиҳалар сифатида биринчидан, қозоқ тилини аста-секин лотин алиф­босига кўчириш масаласини таклиф қилди. “2017 йилнинг охиригача олимлар ёрдамида жамиятнинг барча вакиллари билан бамаслаҳат қозоқ алиф­босининг янги графикадаги ягона андазали нусхасини қабул қилиш керак. 2018 йилдан бошлаб ян­ги алифбони ўргатадиган му­тахассисларни ҳамда ўрта мак­табларга мўлжалланган дарс­­­­­ликларни тайёрлашга кири­­­­­­­­­­­­шишимиз лозим”, деди Н. На­зарбаев.

Иккинчи вазифа сифатида иж­­­­­­­­тимоий ҳамда гуманитар фан­лар бўйича “Янги гуманитар билим. Қозоқ тилидаги 100та янги дарслик” лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилди. Ушбу масалани Элбоши учга бўлди:

1. Тарих, сиёсатшунослик, жа­миятшунослик, фалсафа, пси­хология, маданиятшунослик ҳамда филология фанлари бў­йича  талабаларга тўлақонли таълим беришга керакли бар­ча шароитларни яратиб бе­риш. Гуманитар зиёли қавм ва­киллари элимизнинг олий ўқув юртларидаги гуманитар ка­­­­­федраларни қайта тиклаш орқали давлат кўмагига эга бўлади.

2. Келгусида гуманитар таъ­лим­­­нинг барча йўналишлари бў­­­йи­ча жаҳондаги энг яхши 100та дарсликни турли тиллардан қозоқ тилига таржима қилиб, ёшларнинг ер юзидаги таниқли намуналар асосида билим олишига имконият яратиш. 2018-2019 ўқув йилида талабаларни шу дарсликлар асосида ўқитишни бошлаш керак.

3. Бунинг учун ҳозир тар­жи­­ма билан шуғулланаётган ту­­­­­­­­­­­­зилмалар асосида нодавлат Мил­лий таржима бюросини тузиш.

Учинчи вазифа сифатида, “Туғилган ер” дастурини татбиқ этиб, “Туғилган эл”га улаб юбориш.

Тўртинчидан, умуммиллий хосиятли жойлар тушунчасини онгга сингдириш учун “Қозо­ғистоннинг муқаддас маънавий қадриятлари” ёки “Қозоғистоннинг хосиятли ерлари географияси” лойиҳасини тайёрлаш.

Бешинчидан, маданиятнинг рақобатбардошлик қобилиятини шакллантириш учун “Жаҳондаги замонавий қозоғистонча мада­ният” лойиҳасини амалга оши­ришимиз керак.

Олтинчидан,  замон­­дошлари­мизнинг муваффақиятлари та­­­рихига эътибор қаратиш учун “Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зоғистондаги 100 янги ном” ло­­йиҳасини амалга ошириш таклиф этилди. “Қозо­ғис­­­­­­­­­­­­­­­­­­тондаги 100 янги ном” ло­йи­­­­­­­­ҳ­­­­а­си – Мустақиллик йил­лари муваффақиятга эришган, рес­­публикамизнинг ҳар бир мин­тақасида яшовчи тур­ли ёшдаги, турли этнос вакил­ла­­­рининг та­рихи. Лойиҳада одамларнинг аниқ тақдирлари ва аниқ тар­жимаи ҳоллари ор­қали бугунги, замонавий Қозо­ғистоннинг қиё­фаси намоён бўлади. Эл-юртимиз миллатимизнинг олтин захирасига киритиладиган шахсларни билиши лозим.

Ушбу лойиҳа учта масалани ҳал этишга йўналтирилган:

1. Ақли, меҳнати, истеъдоди билан замонавий Қозоғистонни барпо этаётган аниқ одамларни жамиятга танитиш.

2. Уларга ахборий қўллов кўр­сатиб, машҳурлаштиришнинг янги мультимедиа майдонини қарор топтириш.

3. “100 янги ном” лойиҳасининг минтақавий нусхасини ишлаб чиқиш. 

Хулоса қилиб айтганда, ривож­ланишнинг таянчи маънавий бойликлардан бошланиши ҳақ. Бу маданий, тарихий қадриятларимиз билан уйғунлашиб кетади. Демак, уни янгилаш – замон тақозоси. 

 

 

Н. АБДУРАҲМОНОВ, ЖҚДФА “Қозоғистон тарихи ҳамда ижтимоий фанлар” кафедраси доценти., 2017-09-19, 15:41 852
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.