26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ассамблея аъзолари лотин алифбосини қўллайди

Жанубий Қозоғистон ви­лояти Қозоғистон халқи ассамблеяси кенгашининг мажлисида давлат тилини лотин алифбосига ўтказиш масаласи муҳокама қи­линди.“Ижтимоий тотувлик” ДКК идорасида ўтган тадбирда кенгаш аъзолари ҳамда этномаданият бир­лашмалари раислари, Оналар кенгаши, илмий-таҳ­лилий гуруҳлар ва ви­лоят маслаҳатидаги “Эл бирлиги” депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ҚХА раи­сининг ўринбосари, вилоят ассамблеяси котибиятининг мудири Муратали Қалмуратов олиб борди. 

У Парламент Мажлисида  давлат тилини лотин алиф­босига кўчиришга оид катта тадбир ўтгани ҳамда умумхалқ муҳо­камасидан сўнг, тегишли қарор қабул қилинганини ет­казди. 

Тадбирда ЖҚВ ҚХА раисининг ўринбосари, вилоят корейс этно­маданият бирлашмаси раҳ­ба­ри Р. Пак ва вилоят грузин эт­номаданият бирлашмаси раиси З. Бочоришвили, Қозоғистон ўзбек этномаданият бир­лашмалари “Дўстлик” ҳам­­­­­­жамияти раҳбари И. Ҳошим­­­­жонов, вилоят иж­тимоий то­­тувлик кенгаши аъзоси Б. Қў­нисбек, вилоят Оналар кен­гаши раҳбари Б. Кўмекбаева, вилоят фахрийлар кенгашининг раиси, ижтимоий тотувлик  кенгашининг аъзоси Ж. Маулен­қулов, ЖҚВ ҚХА қошидаги илмий-таҳлилий  гуруҳи раҳбари, про­фессор А. Қалибекова ўз фикр-мулоҳазаларини ўр­тоқ­лашдилар. Улар муҳим та­шаббусга бир овоздан қўллов кўрсатишларини билдирди. 

Тадбир ниҳоясида ижтимоий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фуқароларни ҚХАнинг “Бирлик”, “Сахий инсон” медаллари, ташаккурнома ҳам­да Фахрий ёрлиқлар билан тақ­дирлашга тавсия қилинди.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-09-19, 15:43 748
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.