26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент ёшлари халқаро гроссмейстер Г. Нақбаева билан учрашди

“Нұр Отан” партияси “Жас Отан” ёшлар қаноти Жанубий Қозоғистон вилоят филиалининг ташаббуси билан Шимкент шаҳри ёшлари Қозоғистоннинг илк гроссмейстери, 3 карра Осиё чемпиони, 5 карра ҚР чемпиони Гулисхан Нақбаева билан учрашдилар.

Тадбир “Авлодлар давомийлиги” лойиҳаси доирасида жамоат арбобларининг, бугунги жамиятимизда  ёшларнинг роли ҳақидаги мулоҳазаларини уларга етказиш мақсадида ўтказилди. Г. Нақбаева билан учрашувда унинг ота-онаси ҳам иштирок этди.

Гулисхан Сайфуллин қизи ўзининг шаҳматдаги ҳаётини 6 ёшидан бошлагинини, беллашувлар пайтида ота-онасининг доимо қўллаб-қувватлаб турганини айтди. 

– Мусобақага бориш масаласида кўп қийинчиликлар бўларди, айниқса, моддий жиҳатдан. Ўшанда ота-онам ҳар томондан ҳомийлар излашар эди. Ҳозир эса Жанубий Қозоғистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси баҳолиқудрат қўллаб турибди. 2 йил муқаддам ўзимнинг гроссмейстерлик шаҳмат мактабимни очиб, шогирдлар тайёрламоқдаман. Келгусида Хитойда (май ойида) ўтадиган халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиш ниятидаман. Муваффақиятнинг бир фоизи истеъдод, 99 фоизи меҳнат, дейишади. Олдингизга қўйган мақсадингизни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилинг!  Дангасаликни четга суриб, аниқ режани белгилаб, шунга эришиш керак, – деди ёшларга қарата гроссмейстер. 

Йиғилганлар Гулисханга иш фаолияти, жамоат ишлари ва шахсий ҳаёти тўғрисида қизиқарли саволлар беришди.

Тадбир сўнггида “Жас Отан” ёшлар қанотининг фаоли Улдана Адамбек яқинда шаҳматдан ўтган биринчиликда Гулисхан Сайфуллин қизини 5-бор ҚР чемпиони унвонини қўлга киритгани билан табриклади.

Учрашув иштирокчилари ибратли ҳамда қизиқарли суҳбати учун Гулисхан Нақбаевага миннатдорчилик билдирдилар.

Малика ЭЛТОЕВА, 2017-04-27, 10:59 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.