26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қудрати буюгим – Қозоғистоним

Посбоним, ғамхўрим, азизим Ватан,

Ардоқланиб ўсдим сенинг бағрингда.

Содиқ фарзанд бўлай, ўзингга Ватан,

Бахтли яшаяпман кенг қучоғингда.

 

Тупроғингда келдим дунёга, Ватан,

Ғамхўрлик қилмасанг, ўсармидим ман?

Мақтай сени «она» деб, эй азиз Ватан,

Киндик қоним томган  ̶  Қозоғистоним.

 

Тупроғинг зар, кенг даланг, бойлик бебаҳо,

Дов-дарахт, ўт-ўлан, гиёҳлар  ̶  шифо,

Оқар сув, булоқлар, дардларга даво,

Жаннат маконимсан  ̶   Қозоғистоним!

 

Тоғларинг қўйнида  ̶   мўлдир захиранг,

Ер ости бойликлар  ̶   ноёб хазинанг,

Кўкчатовда ўрмон, Балхаш  ̶  балиғинг,

Тугамас хазинанг  ̶   Қозоғистоним!

 

Ҳар қадам ерларинг биз учун қиммат,

Элимга қилмоқда ҳамиша хизмат,

Саждагоҳим ўзинг, бизга бердинг бахт,

Мадҳингни куйлай мен, Қозоғистоним!

 

Ўз юртида инсон, қадр топгуси,

Жўшган юрагимда Ватан туйғуси,

Ғурурдаман, томирда қоним жўшгуси,

Севиб яшай мангу, Қозоғистоним!

 

Яратгандан сўнг энг мукаммал инсон,

Виждони қийналмас, пок юрса, ишон.

Ҳар юракда бўлса беғубор иймон,

Юртини ардоқлар, Қозоғистоним!

 

Тенгсиз бебаҳосан, тенгсиз улуғсан,

Тарихи теран эл  ̶  сирга тўлуғсан,

Элимга шон-шуҳрат, дилга ғурурсан,

Астананг  ̶   чаманзор,   Қозоғистоним!

 

Элбошимиз эзгу ишни бошлади,

Олға қараб дадил қадам ташлади,

Бир юз ўн уч давлат кўнглин хушлади,

Меҳмонларга мезбон  ̶  Қозоғистоним!

 

Элбоши режаси амалга ошди,

«ЭКСПО  ̶ 17»   кўргазма очди.

Жаҳонга келажак нурини сочди,

Довруғинг оширди  ̶  Қозоғистоним!

 

«ЭКСПО» дан лолдир жаҳон халқлари,

Топмади таърифга муносиб гапни,

Астанага келган барча сайёҳни,

Ўзингга ром этдинг  ̶  Қозоғистоним!

 

Олмоқ бўлса мақсади олий билим,

Ёшларга йўл очиқ, қўллар Ватаним.

Оллоҳ қўлласин меҳмондўст элим,

Қудрати буюгим   ̶  Қозоғистоним!

 

Дўстлар, замондошлар, заминни асранг!

Бирлиги ярашган  ̶  элимни асранг!

Сергак, зийрак бўлинг, тинчликни асранг!

Тинчлиги ярашган  ̶  Қозоғистоним!

 

Ватан, келажагинг бўлар баркамол,

Ёшлар шиддатида бунга ишонч бор.

Ватаним, парвоз қил, юксал, топ камол,

Гуллагин, яшнагин  ̶  Қозоғистоним!

 

 

 

Победахон Абдазимова. Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғи, 2017-09-19, 15:45 224
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.