26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳаёт сендан...

Ич-ичимдан куйиб боряпман,

Шу бир ҳисни туйиб оляпман.

Ҳаёт –Сендан умидларим  кўп,

Лек бир хас бўп нега қоляпман?..

Қалбим тўкким келади,

У бир тутун кимам билади...

Сендан  ҳали умидларим кўп,

Бу гапимга кимдир кулади.

Яхшиликни яхши кўраман,

Яхшилик –чун ҳаёт сураман.

Ҳаёт Сендан умидларим кўп

Бунга келтирмагин гумон, шак.

Йиғлаганни кўп хурсанд этиб,

Йиғиларни кўрмайман раво.

Пичинглардан келганда садо,

Ширин сўзни айлайман даво.

Билсинларки беш кунлик дунё,

Ўтмоғи шарт фақат “беш” бўлиб.

Яхшиликдан таралса зиё,

Ким тўкилар айтинг, сел бўлиб. 

Орзуларим уммони кенгдир, 

Унга шўнғиб сузиб юраман.

Куйдирганни суйдириб туриб,

Ана шундай ҳаёт сураман.

 

Сўрарим бор эй жонгинам,

Кўп интизор этманг-чи.

Ранжитсам-да  эркалик қип,

Мендан кечиб кетманг-чи.

 

Йиллар аро ахтарганим,

Бебаҳомсиз ҳаётда.

Севги бизга демайсиз

Бу ёшингда уятда...

Билиб  туриб,

Билиб туриб севаман.

Сизсиз билмам,

Билмам  нелар  бўламан.

 

Сал кўрмасам,

Тўкиламан, тўламан.

Сизсиз гулдай

Сўлиб, сўлиб ўламан...

 

Тунда бошингизни ой силаганда,

Юлдузлар  бахт, иқбол, ишқ тилаганда

Рашк қилиб қўярдим Сизни, азизим.

 

Тонгда Қуёш: “Тур”, – деб манглайдан ўпса,

Булбуллар  куй чалиб, шалола этса,

Мендан ўзга дилбар Сизга шеър битса,

Қаттиқроқ  қизғондим,  сизни, азизим...

 

                                   

 

Гулираъно ХОЛМУРОД қизи. “Назира она” болалар боғчаси муаллимаси, 2017-09-19, 15:47 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.