26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон

Бир сирли дарё бўйида, гўзал шаҳар Туркистон,

Машҳур элда номинг тилда, бағри баҳор Туркистон.

Гар сени макон айлади, Хожа Аҳмад Яссавий,

Дунё аҳли кўзин тикди, аҳли диний Туркистон.

Ёвни ҳайдаб меҳмон бўлди, Амир Темур ҳазрати,

Йиғиб элни амр қилди: "Озод энди Туркистон!"

Қурилсин бунда энг катта бино Ҳазрати Султон,

Узоқлардан чорла уста, амрим сенга, Туркистон!

Ўтди қонча хону подшо, қўлин урмади унга,

Келиб кўрди одам қанча, гувоҳ бунга Туркистон.

Пойдевори чўкди анча, ичин заҳ, моғор босди,

Айланмасин харобга, кўз ёш қилди Туркистон.

Асрлар ошиб вой ҳолда, бўлди мерос бизларга, 

Бу мақбарани тиклашга, муҳтож пулга Туркистон.

Давлатдан маблағ бўлинди, Дамиш оға бош бўлди,

Кўп олимлар бошин қўшди, чирой очди Туркистон.

Зиёрат учун келади, бунга амин Турдали,

Кўрганим баён қилдим, эсда қолди Туркистон.

 

 

Турдали УСМОНОВ, Шимкент, 2017-09-19, 15:51 904
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.