26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Армонлари ўзи билан кетганим...

Таниқли эл фарзанди, акажонимиз  Пўлат Нортоевнинг порлоқ хотирасига бағишлаймиз.

 

Пайғамбарнинг ёшига эндигина етганда,  

Фарзандларнинг қўллари тўкис ишга етганда,

Янгам бўлиб парвона,  чексиз эъзоз этганда, 

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Отам дея, суянардик,  ўзингизга,

Тўймас эдик, оға,  ширин сўзингизга, 

Наҳот зормиз энди, нурли юзингизга, 

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Қай вақт борсак уйингизга,  қучоқ очиб кутардингиз, 

Янгам қилган таомни мақтаб бизга тутардингиз, 

Жигарларнинг барчасини оға,  бирдай кутардингиз,

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Дард чекмаса, оғажоним қаримасди, 

Уйларидан меҳмон сира аримасди. 

Ҳаёт юрса янгамиз ҳам қаримасди, 

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Онам каби жума куни сўнгги йўлга кетганим, 

Қутлуғ  ёшин тўйламасдан,  чин уйига етганим,

Армонлари орзулари ўзи билан кетганим, 

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Ҳаётимда Сиз –  шавкатим, шоним эдингиз,

Бошим қотса, насиҳатга  коним эдингиз,

Оғажоним, Сиз меҳрибон,  жоним эдингиз ,

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Соғинганда уч ўғилдан сўзингизни излаймиз, 

Учта қизнинг кўзидан кўзингизни излаймиз,

Сўлган янгам юзидан  юзингизни излаймиз,

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

Жойларингиз  жаннат бўлсин, оғажоним  илойим,

Сўроқларин осон  қилгай  доим қодир худойим,

Дил тўрида яшагайсиз, Сиз доим,

Набиралар тўйларин кўрмай кетган жигарим,

Қариликнинг гаштини сурмай кетган жигарим.

 

 

Саида, Сайёра ЗИЁБЕКОВАЛАР, 2017-09-19, 15:54 948
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.