26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими Ўзбекистоннинг уч вилояти ҳокимлари билан меморандум тузди

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат сафари чоғида муҳим музокаралар юритилиб, қатор шартномалар имзоланди. Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий Қозоғистон вилояти учун ушбу сафарнинг ўрни бўлакча бўлди. Қозоғистоннинг расмий делегацияси таркибида ЖҚВ ҳокими Жансейит Туймебаев ҳам иштирок этди. 

Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаймоқда. Масалан, шу йилнинг ўзида бекатлар очилиб, икки мамлакат орасида янгидан поезд ва автобуслар қатнаб, божхонадаги қатор акциз тўловлари олиб ташланди. 

Давлат раҳбарининг мазкур иш сафари давомида ҳам 10та муҳим ҳужжат имзоланди. Улар орасида икки мамлакат Президентлари иштирокида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев, Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Ашурматов ва Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов орасида савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандумлар ҳам бор. 

Элбошининг қўшни давлатга сафари доирасида икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида қозоқ-ўзбек бизнес форуми ўтди. Қардош мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг кучайишига имкон берадиган бу учрашувда қозоғистонлик 300дан зиёд тадбиркор, шу жумладан минтақа раҳбари бошчилигидаги 150дан зиёд жанубийқозоғистонлик ишбилармонлар қатнашдилар. 

Икки мамлакатнинг асрлардан буён давом этаётган дўстона муносабатлари жонланган амалий йиғилишда жануб тадбиркорлари ва ўзбекистонлик бизнесменлар ўртасида савдо-иқтисодиёт тўғрисида 7та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, Қозоғистон бўйича қиймати 1,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этадиган бир неча шартномалар тузилди. Ана шундай самарали шартномалардан бирига – мамлакатимиздаги 200дан зиёд турдаги дори-дармон чиқариш билан шуғулланувчи “Химфарм” ҳиссадорлик жамияти эришди. Мамлакатнинг шу соҳадаги етакчи корхонаси бунгача қўшни Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Монголия каби давлатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келган бўлса, энди, мана, Ўзбекистонга маҳсулот чиқармоқчи. 

Айтиш жоизки, йил бошидан буён Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қўшни давлат билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида қатор музокаралар юритиб, амалий йиғилишлар ўтказди. Масалан, Элбошининг топшириғига мувофиқ трансчегаравий Ўгам ўзанидаги сувдан биргаликда фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон билан ичимли сувни бўлиб олиш тўғрисида шартномалар тузилди. Натижада, келгуси беш йилда Жанубий Қозоғистон вилоятининг 700 минглик аҳолига эга учта тумани сифатли ичимли сув билан таъминланадиган бўлди.

Ўзбекистон минтақамиз тадбиркорлари учун 32 миллион истеъмолчига эга энг яқин бозор. Шу боисдан товар айланмасини кенгайтириб, тадбиркорликни биргаликда ривожлантириш мақсадида март ойида Ж. Туймебаев бошлаган Жанубий Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонга расмий сафар билан борганди. Натижада, май ойида Тошкент товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси Шимкентда ташкил этилиб, унда 200га яқин корхона ўз маҳсулотларини намойиш этди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-20, 18:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.