26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фаровонлик сари

Тўлебий туман ҳокимлигининг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида туманнинг агросаноат мажмуасини ривожлантиришга оид давлат дастурини бажаришга қўшаётган ҳиссаси муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгиланди. 

– Келгусида Шимкент атрофида «Оңтүстік экспорт» озиқ-овқат белбоғи ва вилоят бренди яратилади, – деди туман ҳокими Бухарбай Парманов. – Сайрам, Сариоғоч, Мақтаарал туманлари бир неча йиллардан бери ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспорт қилмоқда, туманимизда ҳам озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун барча имкониятлар бор. Сўздан амалий ишга ўтиш пайти келди. «Оңтүстік экспорт» лойиҳаси талабларига мос келадиган маҳсулот етиштиришни келгуси йилдан бошлаймиз. Бунинг учун барча деҳқон, фермерлар ва импортбоп товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Улар йирик хўжаликларга бирлашиб, мегаполисга айланаётган Шимкент билан агломерация доирасида меморандум имзолашлари керак. 2000 гектар сабзавотдан ташқари, 10 минг гектарда олма боғи барпо этилиб, 300 гектар ёнғоқзор ва 100 гектар бодомзор туманимизни боғу-бўстонга айлантиради. Давлат субсидия ажратаётган уруғчилик соҳаси ҳам туманимизда йўлга қўйилади ва бунинг учун 1500 гектар ер ажратилади. 300 гектар ерда малина ўстирилади. Натижада, юзлаб янги иш ўринлари очилади.

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-09-20, 18:40 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.