26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўттизликка кириш учун янгиланиш зарур

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи мазмунан  аввалги мактублари билан чамбарчас боғланган ва жамиятимизнинг бўлажак ривожланиш йўлини кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтайди. Мақолада Қозоғистон жамияти барча соҳаларининг замонавийлашуви, одам капиталининг мукаммаллашувига оид вазифалар белгиланган. Бинобарин, асосий эътибор жамиятни маънавий янгилашга қаратилган. 

Бунда фуқароларни миллий мафкура ва Қозоғистон ватанпарварлиги руҳида тарбиялашга жиддий кўнгил бўлинади. Президент мамлакатнинг эволюцион жадал ривожланиши муҳимлигини таъкидлайди. Аҳолининг миллий тафаккурини ўстириш, таълим сифатини яхшилаш, кадрлар рақобатбардошлигини ошириш, қозоқ тилини лотин имлосига ўтказиш каби масалалар алоҳида кўрсатилган. 

Умуман олганда, Давлат раҳбари ўтказилаётган ислоҳотларни исботлаб берувчи аниқ мафкуравий тизим мавжуд бўлсагина сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ўзгаришлар юз беришини аниқ далиллаб берди. Ўйлайманки, барча бошқарув идоралари ҳамда халқимизнинг шижоати туфайли биз юқорида кўрсатилган вазифаларни бажарамиз  ва жаҳоннинг тараққий этган 30 мамлакати қаторига кирамиз. 

 

Акмал ИСОҚОВ, Сайрам туман маслаҳати депутати., 2017-04-27, 11:14
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.