26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давр билан ҳамнафас устоз

Шимкент шаҳридаги 75-сонли мактаб-гимназияда бу­­­­­­гунги кунда 1000дан зи­ёд ўқувчи бир оила фар­зандларидек аҳил-иноқ дав­лат тилида таълим ол­моқ­далар. Мактабда ёшларга тўлақонли билим бериш учун барча зарур ша­роитлар яратилган, юқори малакали муаллимлар сабоқ беришади.

Шулардан бири педагогика соҳасида 37 йил тер тўкиб, ҳам­касблари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳурмат-иззатини қозонган Лесхан Ўсер­баевадир (тасвирда). У буюк ал­лома ал Форобий дунёга кел­ган қадимий Ўтрорда 1960 йили таваллуд топган. 1976 йили ўрта мактабни тамомлагач, Алматидаги Қизлар педагогика институтида таҳсил олган. 

Меҳнат фаолиятини 1979 йили Жетисай шаҳрида бошлаган Лесхан Сейдехан қизи 1991 йил­дан бошлаб Шимкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларига жаҳон андазаларига мувофиқ таълим-тарбия бериб келмоқда.

Олий тоифали устознинг шо­гирдлари бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилиб, Мустақил Қозо­ғистонимизнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Меҳнат фахрийси, тиниб-тин­чимас устоз Лесхан Сейдехан қизи бугунги кунда Элбошимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўл­­­­­ланма: маънавий янгиланиш” ма­қоласи ҳамда қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказиш бо­­­расидаги топшириғи ва унинг аҳамияти тўғрисида ҳамкасблари ва ўқувчилар орасида ту­шун­­­­­­­­тириш ишларини олиб бор­моқ­­­­да. Устозга фаолиятида муваф­фақиятлар тилаймиз.

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-09-21, 10:12 239
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.