26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўҳна илм масканида

Қорамуртдаги Киров номли ўрта мактаб нафа­­­қат тумандаги, балки ви­­­лоятдаги энг кўҳна таълим масканларидан бири. Салкам 90 йиллик тарихга эга бўлган мактабдан қанча-қанча олимлар, жамоат арбоблари етишиб чиққан. Тажрибали устоз Ойбек Тойжонов раҳ­барлик қилаётган билим мас­ка­нида Президентимиз Н. На­­­зарбаевнинг “Учинчи за­мо­­навийлашув: Дунёвий ра­­қобатбардошлик” Мак­­ту­­­­­­­­­­­­бида белгиланган вази­фа­ларни амалга оширишда педагог-устозлар фаолликни оширишмоқда. Яъни, улар ёшларнинг замон талабига мос, тўлақонли таълим-тар­бия олишлари учун бар­­­­­­­­­­­­ча имкониятлардан фой­­­­даланишмоқда. Бу борадаги ютуқлари ҳам салмоқли.

Чунончи, мазкур мактаб тумандаги 70 дан зиёд таълим муассалари орасида  барча кўрсаткичлар бўйича фахрли учинчи ўринни эгаллаганди. Энг муҳими,  тажрибали педагоглар ўқувчилар учун махсус ўқув қўлланмалари тайёрлашга жалб этилмоқда. Масалан, Мухтабар Юнусова, Гавҳар Муҳиддинова, Нигора Қурбонқулова, Сао­дат Эшимова сингари мала­­кали устозлар синфдан таш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қари машғулотларда қўлла­ниладиган муаллифлик дас­турларини тайёрлашмоқда. Рейтинг  кўрсаткичларининг ях­шиланишида  математика фани муаллимаси Кумуш Маҳ­­­­­­­­­­­­камованинг ҳам алоҳида хизматлари бор. Бу таж­рибали ўқитувчининг ўтган ўқув йилида “Nalanda – 2016” халқаро ин­тернет олим­пиа­дасида қат­нашган 15 на­фар шогирдидан  уч нафари биринчи, саккизтаси иккинчи ва тўрттаси  эса учинчи ўринни эгаллади. 

– Мактабимизда 159 на­фар педагог 1322 нафар ўғил-­­­­­қиз­га таълим-тарбия бе­­­риб келмоқда. Уларнинг 12 нафари олий, 36 нафари эса биринчи тоифали педагоглар. Ёшларнинг келажакда зукко, билимли, ўз ишининг устаси бў­либ етишишида устоз-муаллимларнинг хизматлари беқиёсдир. Мен ҳеч иккиланмай, Нилуфар Абдазова, Ўғилой Аввалова, Нигора Қурбонқулова, Сарсенкул Умирбаева,Саодат Норбоева, Элмира Тойжонова, Матлуба Ҳайитметова, Эл­мира Қўзитоева, Биродар Буз­руков, Илғор Тошметов, Бахтиёр Ашурметов, Муҳаббат Тўраева ва бошқа малакали устозларнинг ўтаётган ҳар бир дарси ўқувчилар фикр доираси, онги ва шуурини кенгайтирмоқда, деб, баралла айта олман. Устозлар ўз  билим ва малакаларини мут­та­­­­­­­­­­­­­­­­сил ошириб боришади, тинимсиз изланишади. Шу боисдан, шогирдларимиз ора­­­­сида турли халқаро танлов ва фан олимпиадаларида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгалла­ётганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, – дейди О. Тойжонов.

Барча таълим муассаса­­­­ларида бўлгани каби бу мак­табда ҳам янгланган ўқув дастури асосида ўқитиш йўлга қўйилган. Унга мувофиқ таҳсил олаётган  жажжи ўғил-қизлар  орадан кўп вақт ўтмай ўз она тилидан ташқари, давлат, рус ҳамда инглиз тилларида бийрон-бийрон гапирадиган бўлишади. Бунга тажрибали муаллима Нилуфар Абдазованинг биринчи синф ўқувчиларига бераётган дарсини кузатиб, тўлиқ ишонч ҳосил қилдик.

Замира СОЛИХЎЖАЕВА, директорнинг илмий ишлар бўйича муовини: 

– Янги ўқув йилидан бошлаб биринчи ҳамда иккинчи синф­­­­­­даги 265 нафар ўқувчи янги­ланган таълим тизими асо­сида таҳсил олмоқда. Уларга махсус курс­ларни битирган педагоглар сабоқ беришмоқда. Ўқувчилар дарсда гуруҳларга бўлиниб, доира шаклида ўтириб, дарс тинглашади. Бунинг учун махсус жиҳозлар зарур. Ҳозирча болалар эски парталардан фойдаланишмоқда. Ўқув қу­рол­лари тўлиқ бутланган. Таълимнинг бундай усули, ал­батта, ўзининг ижобий нати­жасини кўрсатади. Ҳозир ян­гиланган дастурга мувофиқ ўқитилаётган болаларнинг чет тилларни аввалги тенг­қур­­ларига қараганда тез­роқ ва мукаммалроқ ўзлашти­ришларига шак-шубҳа йўқ.

Йўлчивой ТЎРАЕВ, директорнинг инновация иш­лари бўйича ўринбосари:

– Ўтган ўқув йилида 85 нафар битирувчидан 22 нафари ЯМТда қатнашиб, ўртача 75,4 балл тўплади. Тўрт нафари эса натижаларини 100 баллдан оширди. Ҳаётга учирма бўлган­­­­ларнинг 13 нафари давлат гранти соҳиби атанди. Олти шо­­­­гирдимиз турли фан олим­пиадаларида ғолиб чиқса, 240 на­фари  “Ақбўта”, Кенгуру”, “Зо­лотое руно”, “British Bullolos”, “Человек и природа” сингари халқаро танловларда совриндор бўлган. Саккиз нафар малакали педагогнинг турли мавзудаги мақолалари республика илмий- оммабоп  журналларида чоп этилган. Умуман олганда, янги ғояларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан олиб бораётган иш­ларимиз мақтовга лойиқдир.

Китоб – ақлни пешлайди, деган нақлнинг нақадар тўғри­лигига Хурсанбек Сотим­­­­­беков мудирлик қилаётган кутубхонага кирган чоғимизда яна бир карра иқрор бўлдик. Бу ерда  жами 61 минг китоб жамланган.

Ўзбек тилидаги бадиий ки­тоб­ларнинг эскирганига қара­май, она тилида бадиий ки­тобларни мутолаа қилувчилар сони  камаймаётгани кишини қувонтиради.  

Элбошимизнинг “Қозо­ғис­тоннинг учинчи замона­вий­лашуви: дунёвий рақобат­­бардошлик” Мактубида ёшларни  қобилиятли, замон талабига мос равишда тарбиялаш ва­зифасида белгиланган мактаб устозларининг роли ва ўрни беқиёс. 

 

Суратларда: мактаб ҳаёти­дан лавҳалар. 

 

И. КАРИМОВ, 2017-09-21, 10:14 241
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.