26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сўзоқда янграган барҳаёт наволар

“Менинг Қозоғистоним” танлови ғолиблари аниқланди

Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маъна­вий янгиланиш” мақо­ласидаги “Ту­ғил­ган ер” дастурини амалга ошириш, Жанубий Қозоғистон вилоятининг 85 йиллиги, “ЭКСПО-2017” Халқаро ихтисос­лаштирилган кўргазмаси, “Тур­кистон-туркий оламининг ма­даний пойтахти” йили муносабати билан Шамши Қалдаяқов номидаги “Менинг Қозоғистоним” вилоят қўшиқ танлови вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси ҳамда Сўзоқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Сўзоқ туманида ўтказилди.

Ушбу анъанавий танлов 1992 йилдан бери Шимкент шаҳрида уюш­тирилаётган бўлса, ўтган йили вилоят маданият бошқармаси, Ўтрор тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан дастлаб Ш. Қалдаяқовнинг туғилган ери – Ўтрорда ўтказилганди. Шамши ўсган минтақадан бошланган тадбир бу йил Сўзоқ туманида давом этса, келаси йили Тўлебий туманида ўтказиш режаланмоқда.

Танловнинг мақсади – бастакор Шамши Қалдаяқовнинг ижодини, ундаги Она юртга бағишланган ватанпарварлик қўшиқларини тарғиб қилиб, ёш истеъдод эгаларини топиш, қўшиқ ижрочилари маҳоратини ошириб, уларга қўллов кўрсатиш ҳамда Ватанга муҳаббат орқа­ли миллий руҳда тарбиялашдан иборат.

Композитор, шамшишунос Қ. Қур­манали ҳакамлар ҳайъатига раислик қилса, ҚР Маданият арбоби, халқаро, республика танловларининг лауреати Ж. Жексенули, ҚР Ма­­да­­­­­­­­ният арбоби, вилоят опера ва балет театрининг директори А. Нур­­­­­­­мағанбетов, Қозоғистон Ком­­­по­зи­торлар уюшмасининг аъзоси, вилоят бастакорлар уюшмасининг раиси, халқаро, республика тан­лов­лари лауреати, композитор Қ. Сат­мухамбетова, ҚР Маданият арбоби, Қозоғистон Журналистлар уюшмаси мукофоти лауреати, ёзувчи-журналист Бахтияр Тайжан санъат танловига ҳа­камлик қилишди. Ҳайъат қаро­рига кўра, Ш. Қалдаяқов номидаги “Менинг Қозоғистоним” вилоят қўшиқ танловининг бош совринига Шимкент шаҳридан “Сарин” гуруҳи эга бўлди.

Биринчи ўринга Сўзоқ туманидан Ақерке Жумашева лойиқ, деб топилса, иккинчи ўрин чордаралик Қаламқас Қўжаназаровага берилди. Шимкентлик Алжан Нурлибек учинчи ўринни эгал­лади.

Гала-концертда элимизга таниқли эстрада хонандаси Ж. Жексенули, Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филар­монияси ва вилоят опера ҳамда ба­лет театри жамоаси, “Сугир” қозоқ миллий-асбоблар оркестри, “Қазина”, “Тумар” рақс дасталари ва балет гуруҳи қатнашиб, санъат байрамига файз киритди.

Танлов доирасида “Минжилқи” ту­ман маданият саройида “Теріскей, айналайын келбетіңнен” кўргазмаси кўпчилик эътиборига ҳавола этилди.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-09-21, 10:24 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.