26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда қуёш электр станцияси қурилади

Жанубий Қозоғистон вилоятида хитойлик тад­биркорлар қуввати 100Мвт.га тенг қуёш электр станциясини қурмоқчи. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев билан учрашув чоғида “Джан Су Нью Энерджи Технолоджи” компанияси вакили Ге Дженсон шуни маълум қилди. 

Учрашувда томонлар вилоятда қуввати 100 МВтни ташкил этадиган қуёш электр станцияси қуриш масаласини му­ҳокама қилдилар. Режага мувофиқ, станция Ўтрор тумани ҳудудида барпо этилади. Бир йилда 300 куни қуёшли бўладиган Жанубий Қозоғистон ви­лоятидаги табиий иқлим шароитини инобатга ол­ган тадбиркорлар ушбу лойиҳага 200 млн. АҚШ доллари сарфлаш ниятида.

– Биз қурилиш ишларини октябрь ойида бошлашни ре­­­­­­­­­­­жаламоқдамиз. Стан­ция ишга туши­рилгандан сўнг, электромобиллар йиғишга киришамиз. Ток билан юрадиган мо­­­­­­­­­­­то­­­­­­циклларнинг ус­­­­куна­ла­рини ҳозирча Хитойдан келтириб, шу ерда йиғишни мўлжаллаяпмиз, – деди Ге Дженсон.

Қувонарлиси шуки, қу­ёш электр станцияси ло­­­­­­­­­­йиҳасини амалга оши­ришга маҳаллий ёш му­тахассислар жалб этил­­­­­­­моқда. Хитой тад­биркор­ларининг айтишича, мазкур лойиҳада иштирок этадиган ёш энергетиклар келажакда уни ишлатишда қийналмайдилар.

Сармоядорларнинг уш­­­­­­­­­­бу таклифини қўллаб-қув­ватлаган минтақа раҳ­ба­ри маҳаллий ҳокимлик томонидан ер участкаси аж­ратилиб, қўшимча им­тиёзлар берилишини  таъкид­­лади.

– Лойиҳаларингиз  кўн­гилга ёқади. Сабаби, мин­тақамизнинг иқлими қуёш нуридан электр қуввати ишлаб чиқариш учун жуда қулай. Шу боисдан иккала  томон ҳам самарали ло­йиҳани тезлатиб, амалга ошириши керак. Тегишли ер участкасини ажратиб, зарур қўллов кўрсатишга тайёрмиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

Хитойлик тадбиркорлар бундан ташқари, элек­тропанеллар чиқаришга ҳам қизиқишмоқда. Бу борада улар мамлакатимизнинг “Яшил иқтисодиёт” дас­турини қўлламоқчи. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-21, 10:27 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.