26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билимли ёшлар – келажак пойдевори

“Манкент” ўрта мактаби яқин вақтгача эски, бинода жойлашган бўлиб, шу ҳудудда яшовчи ўғил-қизларга сифатли билим бериши учун тўлиқ имкониятга эга эмас эди. 

Янги ўқув йилида 600 ўринли янги таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Малакали устоз, тажрибали раҳбар Ҳаётилла Ўрмонов етакчилик қилаётган мазкур билим масканига келганимда директорни негадир тушкун кайфиятда учратдим. Бунинг асл сабаби кейинроқ очилди. Маълум бўлишича, бу ерда директорнинг устидан сиртдан “ёз-ёз” туфайли тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари текшириш ўтказган ва “имзосиз хат” тасдиғини топмаганлиги сабабли иш ёпилган экан. Энди собиқ ходимлар қолиб, педагоглар жамоасини ёмонотлиққа чиқаришга чекка овулда яшайдиган бир шахс киришибди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, хўш мактабнинг ички ҳаётидан мутлақо бехабар киши қандай қилиб раҳбар ва муаллимларнинг “кирдикорлари”дан хабардор бўлади. Ёки унинг ўз тасдиғини топмай аллақачон ёпилган ишни қайта қўзғатишдан, бировларнинг қимматли вақтини ўғирлаб лаззатланишдан бошқа иши йўқми?! Шунга ўхшаш дилхираликларга қарамай, педагоглар жамоаси янги мактабда янгича кайфият билан шогирдларга дарс беришни давом эттиришмоқда. 2016-2017 ўқув йилида ўқувчилар томонидан турли танловларда қўлга киритилган ютуқлар салмоқли 23 нафар ўқувчи “Кенгуру”, “Русский медвежонок”, “Алтын ұрпақ”, “Ақбота”, “Зерде” сингари республика танловларида ғолиб ва совриндор бўлса, туман фан олимпиадасида ҳам фаол қатнашиб, иккита биринчи, тўртта иккинчи ва бешта учинчи ўринни қўлга киритишибди. Уларни ўқитаётган устоз-педагогларнинг бу борадаги ютуқлари ҳам диққатга сазовор. Хусусан, қозоқ тили ва биология фанлари бўйича ўтказилган туман фан олимпиадасида икки муаллим фахрли биринчи ўринга лойиқ деб топилса, тўрт нафари иккинчи, беш нафари учинчи ўринни қўлга киритибди. 

Албатта, ютуқлар ўз-ўзидан келмаган, тинимсиз изланиш, ўз устида муфассал ишлашнинг натижаси бу. Мактаб жамоасининг обрў-эътибори кундан-кунга ортиб боришида математика фани ўқитувчиси Маҳмуд Қозоқбоев, инглиз тили муаллимаси Дилбар Сайдазимова, рус тили ва тарих фанлари ўқитувчилари Мавжуда Эшметова, Лола Юсановаларнинг хизматлари беқиёс эканини тилга олиш жоиздир. 

Директорнинг тарбиявий ишлар бўйича муовини Сайдаҳмад Раимқулов ҳамроҳлигида синфхоналарни айланиб кўрарканмиз, замонавий услубда қад ростлаган мазкур мактабда ўқувчиларга яратилган қулай шарт- шароитларни кўриб, қувондик.

Суратларда: мактаб директори Ҳ. Ўрмонов; 2 синф муаллимаси Маҳбуба Эрметова кичкинтойларга янгиланган дастур асосида сабоқ ўтмоқда; кутубхоначи Шоҳсанам Мавлонованинг ҳузурига келувчилар етарли; директорнинг тарбия ишлари бўйича муовини С. Раимқулов ҳамкасблари билан кенгашмоқда.

И. КАРИМОВ, 2017-09-22, 19:32 240
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.