26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зиёратчиларга иззат-икром

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Туркистонга иш сафари чоғида туризмни ривожлантириш, шаҳарга Туркия ва Ўзбекистондан келадиган зиёратчилар сонини кўпайтириш учун зарур шароитларни яратиб бериш вазифасини юклаган эди. 

Жорий йилда Ўзбекистондаги Республика қозоқ маданияти маркази ташаббуси билан Туркистонга икки марта зиёратчилар ташриф буюрди. Д. Маннотов, Р. Камолов, Р. Қўчқоров каби фаоллар саъй-ҳаракати билан зиёратчиларга юксак даражада иззат-икром кўрсатилди. Доимий обуначимиз, пайғамбар ёшига тўлиши муносабати билан 63 нусха «Жанубий Қозоғистон»га ҳомийлик қилиб, барчага намуна бўлган Туркистонлик Тойир Абдувалиев таклифи билан қўшни Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан Нўъмонжон Иброҳимов умр йўлдоши Кибриё опа билан Туркистонга келдилар. 

Т. Абдувалиев ўғли Акром билан бунёд этган «Индира» балиқ таомлари қаҳвахонасида тадбиркорлар Ҳасан Отахонов, Носир Ҳамроқулов, ҳамда Тойир аканинг укаси Эркинжон Абдувалиевлар даврасида таҳририятнинг Туркистон бўлими номидан қадрли меҳмонга «Киелі Түркістан» ҳамда «Қозоқча-ўзбекча луғат» китоблари тақдим этилди. 75 ёшдаги зиёратчи меҳмон Нўъмон ота икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар кундан кунга мустаҳкамланиб боришини тилаб, дуои фотиҳа қилди. Яхши ниятларимизнинг ижобатини берсин! 

Эртаси куни Т. Абдувалиев қадрли меҳмонларни Туркистон, Ўтрор ва Сайрамдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат эттириб, ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйди. 

Суратда: меҳмонлар ва мезбонлар «Индира» қаҳвахонаси олдида.

Муаллиф тасвири.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-22, 19:39 692
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.