26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенга

Соҳибжамол бир қизга

Уйланиб олдим.

Гулга ошиқ булбулдай

Мен сайраб қолдим.

Кўнглинг шодон бўлсалар,

Ҳамиша баҳор,

Қишда ҳам очиларкан,

Гуллар ҳар наҳор...

Ишдан келсам бир куни,

Уйда тўполон.

Чойнакдан, пиёладан,

Қолмабди нишон.

Йиғлар у ўғлин қучиб,

Топиб бир сабаб.

Оғзи ҳам ёпилмасди,

Менга тегмас гап:

– Яшамайман, кетаман,

Ҳозир кетаман.

Элу юртга шарманда

Қилиб кетаман.

– Нечунлигин айт аввал,

Не ёқмас сенга?

– Тинчлик бермас ойингиз,

Эрта-кеч менга.

Субҳидамдан тур! – дея,

Оғритар бошим.

Йигирмадан ошгани-

Кечаку ёшим.

Она сути оғзимдан

Кетгани ҳам йўқ.

Қул қилибу сизларга-

Сотгани ҳам йўқ.

Ўт ёқолмай тандирга,

Ботдим тутунга.

– Ўзингдаку айб ахир,

Аччиғинг кимга?

Яғмалик тилни ҳам,

Билмоғинг керак.

Онам гапин қулоққа 

Илмоғинг керак.

“Ойи, ойи” десанг бас,

Эриб кетади.

Юракдаги бор қўрин,

Бериб кетади.

Аёл – уйнинг бекаси,

Ҳам баракаси.

Қойил қилса ишларни,

Ҳамда эркаси.

Ҳар бир ишнинг ўзига,

Лойиқ вақти бор.

Адо этса бенуқсон,

Бўлар бахтиёр.

Нон ёпишни хоҳласанг,

Ўрган, ёпиб кўр.

 “Кетаман” , – деган гапни

Оғзинга олма.

Кетиб, сўнгра маликам,

Тил тишлаб қолма. 

Дарахтдан узилса барг,

Сарғаяр дарров.

Минг бир доғда қоласан,

Ўйнамайман гаров.

Ширин сўзни ҳар чоғда,

Ол қилиб хамроҳ.

Шундай келин-қизлардан,

Ўргилсанг э, воҳ.

Уйидан кетмас асло,

Файзу барокат.

Тинчлик, осойишталик,

 Қандайин роҳат.

Ажраб кетсанг, менга ҳам

Топилади ёр.

Лекин айта олмайман,

Тақдирда не бор.

“Дада”, деб ўзгаларни 

Қучмагай болам.

Оллоҳга қиладиган,

Ўшадир нолам.

Ип тортилиб, тортилсин,

Узилмасин ҳеч.

Узилса, лек боғлашга,

Бўлар жуда кеч.

Оила сирин тишга,

Қилма ошкора!

Ой юзларинг бир куни 

Бўлмасин қора.

Келин яхши келса гар, 

Қайнона яхши.

Келинга таълим берган,

Ҳам она яхши.

Насибаси доим 

Ортиқ бўлади.

Оллоҳимдан яна ҳам 

Тортиқ бўлади.

Пешанада боридан

Ўгирмагин юз.

Қилиб хато, эл, юртга

Бўлма асло сўз.

Ота-она ташвиши

Етар ўзига

Ранжитмайлик, хатосин,

Айтиб юзига.

Оқлаш керак ош-нону,

Ичган тузни биз.

Мўмин-муслим банданинг

Ўғил-қизимиз...

Бошин эгиб ўшанда,

Малика – келин.

Юзин ерга қаратмай,

Дея ўз элин.

Туриб аста ўрнидан,

Хонага кирди.

Кечирим сўраш учун,

Онани қучди...

Йигит ҳамда қизларга 

Аталмиш достон.

Қариси бор уйларнинг-

Бари гулистон.

Чақса ҳам ўлдирмайди,

Асаларилар.

Дилда борин айтди

Шоир Эрназар.

 

Эрназар РЎЗИМАТОВ, 2017-09-22, 19:54 716
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.