26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарноқ азалдан билим ва маърифат маркази

Қарноқ қадимдан Ўрта Осиёдаги илм-фан ва маърифат марказидир. Тарихимизга назар солсак, ўтган асрлардаги буюк алломаларимиз дастлаб мадрасаларда таълим олишган. Қарноқда 4та мадраса фаолият юритган. Уларда қозоқ даштининг ёруғ юлдузлари, ислом маданиятининг буюк арбоблари ҳам таълим олишган. ХХ аср бошларидан Шўро давригача Қарноқда Халфа мадрасаси, Шомуҳаммад эшон мадрасаси, мулло Ҳошир мадрасаси, Абулхайр қози мадрасаси мавжуд бўлган. (Мухтар Ауезовнинг боболари), Шўртанбой Қанай ўғли, Мулло Мусо, Шоди Тўра каби машҳур инсонлар ҳам Қарноқ қишлоғида таълим олган. Бундан ташқари, интернент саҳифаларида ҳам жуда кўп таниқли инсонлар Қарноқ қишлоғида таълим олгани ҳақида маълумотлар учрайди. 

Қарноқ қишлоғи нафақат Шўро давридаги балки бугунги кунда ҳам илм маърифатли, фидойи фарзандлари билан маълум ва машҳурдир. Таниқли ёзувчилар, олиму академиклар, фан номзодлари, илм фаннинг турли соҳаларида танилган инсонлар ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам Қарноқ қишлоғининг ғурури ва фахридир.

Юқоридаги далилларга асосланиб айтсак, Қарноқ қишлоғи ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам илм ва маърифат билан танилган замин. Қишлоқнинг шонли тарихида ўз ўрнига эга бўлган уламолари, қорилари, кейинги даврдаги маърифатчи зиёлилари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, кейинги авлодга тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Биз, Қарноқ қишлоғи фаоллари мана шу улкан бурч ва маъсулиятни англаган ҳолда қишлоқда “Қарноқ азалдан билим ва маърифат маркази” мавзуида тадбирлар ва илмий конференция ўтказишни режалаштираяпмиз. Сиз азиз муштарийлардан илтимосимиз, Қарноқ қишлоғининг зиёли фарзандлари, мадрасаларда ўқиган инсонлар ҳақида маълумотлар, мақолалар бўлса, қуйидаги электрон почта ва телефон орқали хабарлашишингизни сўранамиз:

Электрон почта: karnak2000@mail.ru

Телефонлар: +7 702 744 91 00, +7 777 698 97 53.

 

 

Ҳусан САДИРОВ. Қарноқ қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси, 2017-09-22, 20:02 220
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.