26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бармоқлар сеҳри

Уқалаш (массаж) муолажаси – бу даволаш усулларидан бири бўлиб, азалдан турли кассаликларнинг олдини олишда қўлланиб келинган ва бугунги кунда ҳам ўз аҳмиятини йўқотмаган.  Ҳатто, профилактик мақсадда ҳам тавсия этилиб,  соғлом турмуш тарзининг муҳим қисмига айланган.

Шимкент шаҳридаги “Медикер ЮК”  тиббиёт маркази массажисти,  Қарағанди Давлат тиббиёт универ­ситетини тамомлаб, 9 йилдан бе­ри шу соҳада ишлаётган  Бўлат АМИРЕЕВдан суҳбат олдик.

– Ҳозирги кунда мас­сажнинг қандай турлари кўпроқ қўл­ланилмоқда ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятлари қандай?

– Массажнинг турлари жу­­­да кўп ҳамда уларнинг ҳар би­ри ўзига хос шифобахшлик  хусу­сиятига эга. Лимфодренажли –  лимфа томирларини тозалайди, организмдан шлаклар  чиқишини тезлаштиради, иссиқ тошлар би­­­­лан массажда – вулқон оти­­лиши пайтида пайдо бўлган тошлардан фойдаланилади, чунки  уларда фойдали микро ва макро элементлар – магний, темир жуда кўп, гидромассаж – сув билан массаж қилинади ва  бунда инсон ўзини муаллақлик ҳолатида  сезади. Сув остидаги массажнинг  ҳам ўрни  беқиёс. Чунки, сув инсонга  барча ғам-ташвиш ҳамда чарчоқлардан фориғ бўлишида ёрдам беради. 

Рус массажи – мушакларни мустаҳкамлайди, асаб ва нафас олиш тизимларини тиклайди, уйқу бузилишининг олдини олади. Асалли массаж. Бу муолажада асалнинг ҳар хил турларидан  фойдаланилади. Асалнинг ши­фобахш хусусиятларини  механик ҳаракат билан организмга синг­дириш орқали  яхши натижаларга эришиш мумкин. Уни оғир жис­моний меҳнатдан сўнг, узоқ муд­датли хасталик  ва тананинг бирон жойи шикастлангандан сўнг, ўпка касалликларини даволашда қўл­­­­­лаш мақсадга мувофиқ. Клас­сик массаж – организмни нор­­мал ҳолатга келтиришда беқиёс муолажа, шунингдек, у турли касалликлар ва жароҳатлардан сўнг тикланишни тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, анти­целлюлитли, тай, швед мас­са­жи, ва яна бошқа турлари мав­­­­­жуд. Ҳар хил турдаги дори-дармонларни кўп истеъмол қи­­лишнинг зарарли эканини кўплар билиб қолди, шунинг учун  одамлар даволашнинг уқалаш усулидан  кўпроқ фойдаланмоқда. 

Массаж турларига келадиган бўлсак, уқалаш 4 хил бўлади. Гавдани бақувват қилувчи – кучли, гавдани юмшатувчи – кучсиз, оздирувчи – давомли ва гавдани яшнатувчи – мўътадил турларга бўлинади. 

 

– Массаж тарихига назар соладиган бўлсак...

– Уқалаш муолажалари даволаш усули сифатида би­ринчи бор Хитойда пайдо бўл­ган. Кейинчалик бу усул Корея, Вьетнам, Япония, Ғарбий Ев­­­ропа, сўнгра Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Миср, Юнонистон, Италия ва бошқа давлатларга кириб борган. Гиппократ ўз замонасида уқалашга таъриф бериб, “Шифокор кўп нарсаларни, жумладан, уқалашни ҳам би­ли­ши керак ва тажрибали бў­лиши лозим. Чунки, уқалаш бўшашган бўғим ва бойламларни мустаҳкамлайди, қаттиқ бўғим ва бойламларни бўшаштиради”,  дейди. Машҳур юнон олими Асклепиад уқалаш мойли ва қуруқ, кучли ва кучсиз, қисқа ва узоқ давомли турларга бўлинишини айтади. Кўп­чилик манбаларда уқалашнинг усулларини ишлаб чиққан олим Гален эканлиги қайд этилади. Қадимги римликлар одамларда сиҳат-саломатликни, жисмоний камолотни, қадди-қоматни шакл­лантиришда уқа­лашдан кенг фойдаланганлар.

 – Ўз касбингиздан мамнун­мисиз? 

– Албатта! Ҳар куни турли одамлар билан учрашаман. Масалан, бировлар келиб, фақат ҳордиқ учун муолажа олади, баъзилари  организмдаги ортиқча ёғларни кетказиш, яъни озиш учун олиши мумкин. Баъзан инсультни бошидан кечирган беморлар ҳам келади. Инсультдан сўнг  инсонларда, одатда, тананинг бир томони ишламай қолади. Уларни тезроқ соғайиб кетиши учун, қайтадан ҳаётга қизиқишини уйғотиш учун астойдил массаж қиламан. Уларнинг соғлиги қайта тикланаётганини кўриб, бировга фойдам тегаётганидан, касбимдан мамнунликни ҳис қиламан. Уларнинг мин­­­нат­­­­дорчилиги мен учун олий мукофот.

– Массаж ёрдамида қандай касалликларни да­­волаш мумкин?

– Менда ҳар бир бемор­га якка муносабат билан ён­дашиш принципи бор. Массаж асосан остре­охон­дроз, бел оғ­риғи, умуртқа ка­салликларини даволашда  кўп ишлатилади, у ҳам бўлса маж­муавий усулда қўлланилади.

– Гўдаклар массажига тўх­талсангиз...

– Гўдаклар массажи  кундалик парваришнинг асосий қисми ҳисобланади, чунки уқалаш би­лан фақатгина терини тинч­лантирмай, балки таянч, ҳаракат органларини, асаб, юрак ва қон айланиш системасига ижобий таъсир этади. Профилактика учун қилинадиган массаж гў­дакнинг жисмоний ва руҳий ривожланишини барка­мол­­­лаштиради. Бу муолажа  мах­­­­­­­­­сус малака талаб қилмайди, шунинг учун касбий мутахассиснинг ҳожати йўқ.  Оналар зиммасидаги бу ишда, асосийси, нозик массаж ва гўдак реакциясига диққат билан эътибор қилишдир.

– Массаж ман этиладиган ҳолатлар ҳам учрайдими?

– Албатта!  Масалан, тери ка­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­салликлари ва лимфа тугун­­ла­­­­­­­­­­­­­­­ри катталашган чоғда йўл қўйилмайди.

– “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухлисларига  тилак ва маслаҳатларингиз бўлса, марҳамат...

– Уқалаш организмда умумий моддалар алмашинишини фаол­лаштириб, ички аъзо­­ларимизнинг  функционал ва ҳаёт фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Та­на­ни те­тиклаштиради, унинг касалликларга қаршилик қоби­лиятини мустаҳкамлайди. Им­мун тизимига ижобий таъсир кўрсатади ва кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди. Шунинг учун, соғлом бўлай десангиз, муолажанинг бу усулидан фойда­ланиб кўринг.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!  Ишингизга омад ва ривож тилайман!

 

 

Малика ЭЛТОЕВА, 2017-09-22, 20:05 1030
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.