26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Витаминлар алифбоси

Инсон ҳаётида  витаминларнинг аҳамияти кат­­­та. Биз, ҳаммамиз, витаминлар  кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, резаворлар таркибида борлигини биламиз. Аммо шундай витаминлар ҳам борки, улар ҳайвонлардан олинадиган ёғлар таркибида мавжуд бўлиб, болалар ва катталар учун жуда зарурдир.

 А витамини –  инфекцияларга қарши кураш

Икки хил шаклда бўлади: ретинол ва каротин.

Балиқ мойи, печенье, тухум, сут маҳсулотларидан ретинолни топиш мумкин. Булар организмнинг А витаминига бўлган талабининг учдан бир қисмини қондиради. Каротин эса ўсимлик ёғлари таркибида бўлади. Бундан ташқари, сабзи, помидор, кўкат ва сариқ рангли сабзавотлар, мевалар, резаворларда ҳам мавжуд. Каротин ёғда яхши эрийди, шунинг учун бу маҳсулотларни ёғ, қаймоқ ёки сметана билан истеъмол қилган маъқул.

Каротин кўриш органлари билан боғлиқ кўпгина касалликларни даволашда ёрдам беради.

Иммунитет витамини деб аталади, чунки организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади.

Тери ва сочни соғлом, гўзал ҳолатда сақлайди.

Боланинг бўйи ўсишида ёрдам беради, суяк­ларни мустаҳкамлайди, тиш ва тиш милкларини соғлом­лаштиради.

Қалқонсимон безлар фаолиятини яхшилайди.

А витамини етишмаганда тери қуриб, хунуклашиб қолади. У қизариб, арчилиб туша бошлайди.

Организмнинг инфек­цияларга қарши курашиш лаёқати пасайиб кетади.

Ретинол етишмаслиги оқибатида кўзларнинг қизариб кетиши ва ачи­шиши кузатилади. Мабодо шифокор А витамини ичишни тавсия қилса, қанча миқдорда ичишни ёзиб олишни унутманг, чунки бу витаминни меъёридан ортиқ ичиб юбориш ҳам хавфли. Агар юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб турсангиз, қўшимча А витаминини ичишга ҳожат қолмайди.

Д витамини –  суяклар мустаҳкамлиги

Д витамини –  калциферол, виостерол, эргостерол ва қуёш.

Қуёш нури ёғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради.

Калцеферолга бой озу­қалар тар­кибига балиқ мойи, сарда, сельд, тунец балиқлари, сут ва сутли маҳсулотлар киради.

Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи кальций ва фосфор мод­­­­дала­­­рининг ор­­ганизмга сў­­ри­­­­­­лишида ёрдам беради.

А ва С витамин­­­лари билан бир­­­­га­ликда қабул қи­­­линса, шамоллаш ка­­­­­салликларига ҳам фой­­­даси бор.

А витаминининг ўзлаш­­­ти­рилишини таъмин­­­лайди.

Кўз жилди, шиллиқ пар­дасининг яллиғ­ланишини даволашда ёрдам беради.

Д витамини етишмовчилигида, рахит­нинг турли кўринишлари, тишлар емирилиши ва суякларнинг юм­шоқлашиши оқибатида бола суякларининг номутаносиб ривожланиши кузатилади.

Е витамини –  кислород демак

Е витамини токоферолларнинг аралашувидан таркиб топган. Фаол антиоксидант.

Ҳайвонлардан олинадиган маҳсу­лотлар орасида тухум Е витаминининг кони ҳисобланади. Токоферол ўсимликлар таркибида ҳам бор, энг бойлари: буғдой, ўсимлик ёғи, соя, исмалоқ, баргли кўкатлар ва бошоқли ўсимликлардир. Агар овқатларда ана шулар билан биргаликда жонзотлар ёғларидан фойдаланилса, Е витамини организмга яхши сингади. Токоферол организмда қисқа муддат сақланади, шунинг учун ушбу маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни ҳар куни истеъмол қилиш керак.

Организмнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.

А витамини билан биргаликда ўпкани нотоза ҳаводан асрайди.

Куйган ва кесилган жойларнинг ўрни тезроқ ва чандиқсиз битишини таъминлайди.

Организм ҳужайра­­­­ларининг чидамли­­­лигини оширади.

Унинг тақчиллиги қон ҳужай­раларининг бузилиши, кам­қонлик, мушак толаларининг бўшашишига олиб келади.

К витамини — фойдали бактериялар

К витамини ичак­­ларда яшайдиган ҳа­во бактерияларини пай­до қилиши мумкин. Бак­терияларга қарши дори-дармонлар ишлатиш оқибатида фойдали бактериялар ҳам камайиб кетса, К витамини тавсия этилади.

К витаминига бой бўлган маҳсулотлар –  яшил баргли сабзавотларнинг фақат янги узилганлари. Музлатилган маҳсулотларда К витамини ўлган бўлади. Бундан ташқари, йогурт, беда, тухум сариғи, соя, балиқ мой­лари таркибида кўп бўлади.

К витамини қонни нормал ҳолатда сақлайди.

К витамини тахчиллиги оқибатида кучли ич кетиши мумкин. Бу антибиотикларни таваккал қабул қилиш оқибатида келиб чиқади.

, 2017-09-22, 20:08 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.