26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Олтин ошиқ» анимация фильмлари фестивали ниҳоясига етди

Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг маданият саройида Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти ҳамда Туркий давлатлар ҳамдўстлиги куни шаърафига Халқаро «Олтин ошиқ» анимация фильмлари фестивали ўтди. 

Икки кун давом этган ушбу нуфузли анжуманга Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Саха – Якутия, Олтой, Бошқирдистон ҳамда мамлакатимизнинг таниқли аниматорлари ватанпарварлик руҳидаги 20дан зиёд асарларини тақдим этишди. Анжуманнинг очилиш маросимида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги театр ва кинематография бўлимининг бош сараловчиси Г. Мирзашева иштирокчиларни муборакбод этди. Вилоят маданият бошқармаси бошлиғининг вазифасини бажарувчи 

Ғ. Шарафиева, вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг табрик хатини ўқиб берди. 

Томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинган асарлар ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, қозоғистонлик А. Абилданинг омади чопди. Бош совринни ушбу режиссёрнинг «Ўтдан яралганлар» анимация фильми қўлга қиритди. Биринчи ўринга эса ўзбекистонлик санъат устаси 

Д. Власовнинг «Гончар» мультфильми лойиқ деб топилди. Иккинчи ўринлар А. Ўсманўглу (Туркия)нинг «Денгиз қароқчилари», Асанбек, Усанбек Алтинбаевларнинг (Қирғизистон) «Первый камень», «Жизнь» анимация фильмларига берилди. Ғолиб учликлар ичида Қ. Қўнирқулқожаев, Р. Усманов, Ю. Тхайнинг (Қозоғистон) «Мақтанчоқ қиз», К. Тимофеевнинг (Саха – Якутия) «Алаа Могус» ҳамда А. Муратбековнинг (Қозоғистон) «Қазақстан бренди» мультфильмлари билан якунланди. 

Яна қатор асарлар махсус номинацияларга муносиб деб топилди. 8 ёшдаги қозоғистонлик С. Чмуль танловнинг энг ёш аниматори деб тан олинди. 

Анжуман мазмунли ва қизиқарли ўтди. 

 

Суратда: анжумандан лавҳалар

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-22, 20:08 1006
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.