26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Миллий либослар фестивали

Кийиниш одоби, фаросати, диди борасида ўзбек аёллари асрлар давомида кўп миллатларга ўрнак бўлиб келганлар. Атлас, адрас, беқасам газламалари – ўзбек аёлининг чиройи, шаъни, фахри ҳисобланади. Атлас яратилганидан бери неча даврлар ўтибдики, ўз машҳурлигини йўқотмайди, урфдаги газламалар қаторидан қолмайди.

Атласни бўяшда рўян, анор пўсти, тухум оқи, гулхайри, қирмизигуллардан ранглар олинади. Атласнинг геометрик, зооморф, буюмли, абстракт деб аталувчи турлари бор. Бунда “тахтакач”, “тароқ”, “гулкоса”, “офтоба”, “қумғон”, “сафсар қарға”, “туяпайпоқ”, “йўлбарс думи”, “қўчқор шохи” сингари шакллари мавжуд...

 2017 йил 8 сентябрь куни Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан ЭКСПО –2017 халқаро кўргазмаси доирасида республика миқёсида “Этно-фашион” миллий урфдаги кийимлар намойиши, миллий либослар фестивали ўтказилди. Мақсади – қадимги қозоқ маданияти ва Қозоғистон этносларининг урф-одатлари билан таништириш, миллий либослар, урфдаги қўлланилаётган буюмлар элементлари орқали тарихимизни танитиш. 

Астана шаҳридаги “Этноовул” саройида ўтказилган ушбу тадбирда ҚХА аъзолари бўлган турли этнос вакиллари, ҚР Парламенти депутатлари, давлат муассасалари, турли маданият бирлашмалари фаоллари, таълим ва ижод аҳли, мамлакатимизнинг турли минтақаларидан келган меҳмонлар, Қозоғистон эстрада юлдузлари қатнашчилари қаторида Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси жамоаси ҳам фаол иштирок этди. 

Фестивалда этно-джаз мусиқа жанри бўйича қозоғистонлик ҳамда хориж мусиқий гуруҳлари қаторида ўзбек этномаданият марказининг “Пойтахт” вокал ва миллий чолғу асбоблари дастаси ҳам томошабинларга ўзининг ўзбек тилидаги бетакрор куй-қўшиқларини тақдим этди. 

Элимизнинг турли минтақаларидан ташриф буюрган ўндан ортиқ модельер, дизайнерларнинг ҳамда халқ усталарининг илғор дизайн намуналари кўрсатилди. Шу билан бирга, ўзбек этномаданият маркази раиси ўринбосари, ҳаммамизга таниш бўлган миллий либослар дизайнери Ихтиёра опа Хўжаева 25 либосдан иборат бўлган катталар ва болалар кийимлари коллекциясини намойиш қилди. Жозибаси билан саҳнани тўлдирган миллий атлас, адрас, беқасам, шоҳи-ипак либосларимиз, дўппи, тиллақош, зебигардон каби миллий бош кийим ва тақинчоқларимиз қизларнинг ҳуснига янада ҳусн қўшиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. 

Фестивал якунида энг яхши либослар дизайнерлари қаторида Ихтиёра Хўжаева ҳам Қозоғистон халқи ассамблеяси, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ҳамда Астана шаҳри ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди. 

Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаолларини ушбу ютуғи билан муборакбод этарканман, кун сайин талаби ортаётган, миллатимиз шаъни бўлган миллий либосларимиз ҳар бир қиз-аёл эгнида ял-ял ёниб, миллий урфимизга дунё аҳли ҳавас билан боқсин, дегим келади.

 

 

Иродахон МУҲАММАДЖОНОВА, жамоатчи мухбир, 2017-09-22, 20:13 347
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.