26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Нур Отан” партияси Жанубий Қозоғистон вилоят филиалининг навбатдан ташқари ХХХII конференцияси ўтди

Шимкентда “Нур Отан” партияси Жанубий Қозоғистон вилоят фили­алининг навбатдан ташқари ХХХII конференцияси ўтди. 

Анжуманда  партия вилоят фили­али Сиёсий кенгаши аъзолари, вилоят маслаҳати депутатлари, туман, шаҳар­лардан сайланган делегатлар, давлат органлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда Қозоғистон Рес­публикаси Президенти Н. Назарба­­­­­­­­­­­­­­­­­евнинг “Келажакка йўлланма: маъ­­­­­­­­­­на­вий янгиланиш”  мақоласида баён этилган вазифаларнинг Жану­бий Қозоғистон вилоятида қандай бажа­рилаётгани ҳақида вилоят ҳокими, партия филиали раиси Жансейит Туймебаев маъруза қилди.

– Бугунги кунда Жанубий Қозо­ғистон вилоятида Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастури бўйича тасдиқланган махсус 6та лойиҳа: “Туғилган ер”, “Хосиятли Қо­­зоғистон”, “Ҳозирги дунёдаги Қозоғистон маданияти”, “100 янги ном” ва бошқалар амалга оши­рилмоқда. Жамиятда кенг муҳо­кама қилинаётган лотин имло­сига ўтиш дастурини аҳолига тушунтириш ишларининг энг олдинги қаторида “Нур Отан” партияси туриши керак, – деди Жансейит Қансейитули. 

Йиғинда вилоят славян этно­маданият бирлашмаси раиси Юрий Кирюхин,  вилоят маслаҳатининг депутати Даурен Ахметов, 45-сонли мактаб-гимназия директори Роза Пак, “Жас Отан” ёшлар қанотининг фаол аъзоси Бекзат Тўлебай сўзга чиқдилар. 

Конференция кун тартибига муво­фиқ “Нур Отан” партиясидан Жа­­­ну­бий Қозоғистон вилоят 11-сайлов округи бўйича Сулей­менов Қайрат Мусаханули, 35- сайлов округидан Аширбаев Бай­кен Аширбайули, 49-сайлов окру­гидан Серманиязов Ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­қитжан Қапшиқбайули, 50-сайлов ок­­­­­­­­­­ругидан Қуатбекова Рабиға Аб­ди­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­муса қизи вилоят маслаҳати депутатлигига номзодлар сифатида тавсия этилди.

Анжуман ишини якунлаган вилоят ҳокими, “Нур Отан” партияси вилоят филиали раиси Жансейит Туймебаев партия фаолларига келгусида бажа­риладиган ишлар бўйича қатор топшириқлар бериб, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва си­фатли бажарилишига ишонч бил­дирди.

Мажлис хулосаси бўйича махсус қарор қабул қилинди. 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-22, 20:14 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.