26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саноат корхоналари минтақа тараққиётини жадаллаштиради

Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансейит Туймебаев “Оң­түстік” индустриявий минтақада бўлиб, қатор йирик саноат кор­хоналари фаолияти билан танишди.

Вилоят ҳокими даставвал, шиша  идишлар чиқариш билан танилган “Ев­рокристалл” заводи маҳсулоти билан танишди. Корхона маҳсулотлар дори-дармонлар, газли сув ва шарбат, алкоголь ҳамда сут ишлаб  чиқарадиган заводлар фойдаланади.  Шу кунларда завод маҳсулотларига Қозоғистоннинг барча ҳудудлари ва Қирғизистондан буюртмалар келиб тушмоқда. Йилига 60 млн. дона шиша идиш  ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 150 нафар киши доимий иш билан таъминланган. 

Завод фаолияти билан таништирган корхона эгаси минтақа раҳбарига иш кўламини кенгайтириб, углеводород газини ишлаб чиқаришни йўлга қўяёт­ганини айтди. Бунинг учун тадбиркор италия махсус ускуналарини ҳам сотиб олишни режалаб қўйибди.

Бундан ташқари, Ж. Туймебаев шифер ишлаб чиқарадиган “Tectum Enjineering” корхонасини оралаб кўрди. 

Минтақадаги шифер ишлаб чиқа­радиган дастлабки корхона “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида молиялаштирилган. Лойиҳа қиймати 1,9 млрд. тенгени ташкил этади. Завод “Хатчек” усули билан маҳсулот чиқаради. Бу ерда 200 нафар киши иш билан таъминланиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи ички бозорга, қолган 40 фоизи Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистон мамлакатларига жўна­тилмоқда. Завод йилига 2,3 млн. дона шифер ишлаб чиқариш имкониятига эга. 

Индустриявий минтақага  сафари давомида минтақа раҳбари “Шимкент Темир” МЧБ пўлат қуйиш заводининг қурилиши билан ҳам танишди. 2018 йили ишга туширилган корхонанинг  умумий қиймати 4,2 млрд. тенгени ташкил этади. Йилига 240 минг тонна маҳсулот чиқариш қувватига эга корхона тўлиқ  ишга тушса,  150 нафар фуқаро иш билан таъминланади.  

Шунингдек, ҳоким “Фирма Дана” заво­ди фаолияти билан танишди. 

Сафар ниҳоясида вилоят ҳокими  “Оң­түстік” индустриявий минтақаси ви­лоятдаги барча туман ва шаҳарларга на­му­на бўлиши кераклигини таъкидлади, ҳамда у ерда фаолият юритаётган тад­бир­корларнинг ишига ижобий баҳо берди.

Таъкидлаш жоизки, “Оңтүстік”  индус­триявий минтақасида умумий қиймати 55,8 млрд. тенгени ташкил этадиган  беш минг иш ўринига эга  85та лойиҳани амалга ошириш режаланган. Бугунги  кунда бу ерда қиймати 21,4 млрд. тенге келадиган 46 лойиҳа жорий этилиб, уч минг киши иш билан таъминланган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-22, 20:17 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.