26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда тиллар байрами нишонланди

Қозоғистон халқи тиллари куни муносабати билан Шимкент шаҳридаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида вилоят тилларни ривожлантириш, архивлар ва ҳужжатлаштириш бошқармаси “Давлат тили – Мангу юртнинг мангу тили” тадбирини уюштирди.

Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, бошқармалар раҳбарлари, маслаҳат депутатлари, минтақавий ҚХА қошидаги ташкилотлар раҳбарлари, этномаданият бирлашмалари вакиллари, туман ва шаҳарлардан келган махсус делегациялар, ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг мақсади – Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги миллий бирдамликни асраш, уч тилда таълим бериш, миллий код ва қозоқ тилини лотин графикасига ўтказиш сингари ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат эди.

ҚР “Тиллар тўғрисида” қонунининг қабулланганига 20 йил тўлиши муносабати билан жорий йилда илк маротаба минтақадаги этномаданият бирлашмалари тил, маданият ва урф-одатлар кунини баракали Ассамблея чанғароғи остида бирлашиб ўтказишни режалаштирмоқда. Буни – дўстлик ва тотувликни қалбида жо этган жанубийқозоғистонлик этнос вакилларининг ташаббуси, оқилона қарори, десак, муболаға бўлмайди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ҳамда вилоят маслаҳатининг котиби Қ. Балабиев минтақа аҳолисини байрам билан табриклаб, юртимизда давлат тили сиёсатини амалга оширишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ фуқароларни махсус дипломлар билан тақдирлашди. Вилоят уйғур этномаданият бирлашмасининг раҳбари Гўзал Темирова минтақадаги этномаданият бирлашмалари номидан сўзга чиқиб, жануб жамоатчилигига миннатдорчилик билдирди.

Тадбир доирасида вилоят этномаданият бирлашмаларининг миллий таомлари ва ҳунармандчилик буюмлари, тилларни ўқитиш марказларининг кўргазмалари омма эътиборига ҳавола этилди. Байрамда қозоғистонликларнинг аҳиллигини исботлаб берувчи “Ынтымақ” поэтик композицияси саҳналаштирилди. 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-09-22, 20:18 839
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.