26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бугун – Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни

Тил ва анъаналар байрами қутлуғ бўлсин!

Ҳурматли Бадриддин Икромжон ўғли!

Сизни ва вилоятда истиқомат қилувчи ўзбек этноси вакилларини Жануб минтақасида ўтаётган бирлик, дўстлик ҳамда тотувлик байрами – Ўзбек тили  маданияти ва анъаналари куни билан чин қалбимдан қутлайман!

Эл мустақиллиги эълон қилингандан буён амалга оширилаётган ички сиёсат Қозоғистон жамиятида миллатлараро тотувлик ҳамда халқлар дўстлигининг мустаҳкамланиб, ривожланишига қулай шароит туғдирди. Бир чанғароқ остида тотувлиги ярашиб, эл тарихини яратаётган бир юз ўттиздан ортиқ миллат вакиллари ҳозирги пайтда ўзларини “қозоғистонликмиз” деб фахрланиб айтишади.

Шунинг учун ҳам Қозоғистон кўп миллатли маданият ва бирликни ривожлантиришга йўналтирилган ички сиёсатни юритиб келади. Бунда ҳар бир халқнинг ўз маданияти ва урф-одатларини ривожлантиришга имконият доираси кенг.

Жорий йил биз учун ўзгача бўлди. Мамлакат раҳбари Н. А. Назарбаевнинг ташаббуси билан элимизнинг обрўсини оширган “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси ўтди, Жанубий Қозоғистон вилояти аҳли ҳам унга салмоқли ҳисса қўшди. Тўнғич Президентимиз – Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” номли мақоласи чиқиб, жаҳондаги энг ривожланган 30 давлат қаторига кириш борасидаги мақсадимиз аниқланиб, йўлимиз белгиланди.

Ҳурматли Бадриддин Икромжон ўғли, Сизни бугунги ўтаётган анъанавий байрам – халқимизнинг маънавий қадриятлари эъзозланадиган шодиёна билан чин юракдан қутлаб, Элбошининг “Қозоқ эли – Мангу эл!” – деган сўзининг исботи сифатида амалга ошираётган ҳар бир эзгу ишингизга муваффақият, шижоат, оилаларингизга бахт-барака, мустаҳкам соғлик тилайман!

 

 

Эҳтиром билан, Ф. ҚОРАТОЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати, 2017-09-22, 20:19 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.