26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ортиқ Отажонов – вилоятимиз меҳмони

Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Акром ўғлининг қутлуғ 60 йиллик юбилейи муносабати билан Ҳошимжоновлар хонадонининг қувончига шерик бўлиш учун ташриф буюрган таниқли хонанда ва бастакор, Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақалпоғистон халқ артисти, Ортиқ Отажонов Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқуловнинг таклифига биноан 23 сентябрь куни Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида ўтган “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни”да ҳамюртимиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев ҳамда маҳаллий санъаткорларимиз иштирокида катта концерт бериб, мингдан зиёд мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Ортиқ Отажонов биз билан суҳбатда тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаб ўтаркан, икки халқ орасидаги дўстлик, борди-келди бундан ҳам мустаҳкамлана боришига тилак билдирди ва анжуман ташкилотчиларига бундан кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

– О. Отажоновлар сулоласини Ўрта Осиё минтақасидаги энг намунали, авлодлардан дейишади. Сиз бунга қандай қарайсиз?

– Шундай оила бўлишга Гулсарахон янгангиз билан бирга ҳаракат қилдик. Фарзандларимиз ва набираларимиз ҳам бундай шарафга лойиқ бўлиб ўсишди. Ҳаммаси ҳам касбини санъат билан бирга ардоқлаб, эл-юртга хизмат қилмоқдалар.

– Кейинги пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари орасидаги дўстона алоқалар яхшиланиб бормоқда.

Бунга Элбошимиз Н. Назарбаевнинг Тошкентга сафари ва Ўзбекистон Республикасининг олий мукофтига сазовор бўлгани мисол бўла олади. Яқин келажакда Отажоновлар сулоласи вакилларининг серқуёш ўлкамизга концерт дастурлари билан келиш режаси нияти йўқми?

– Бунга ишончим комил. Қизим Короматхон, набирам Али, Улуғбек, Комронбек, Умарбек ва бошқа фарзандларим, набираларим ҳам санъатда ўзларини танитиб, халқ ҳурматини қозонмоқдалар. Аллоҳ насиб этса, бундай кунлар ҳам яқин. 

– Халқимизнинг назарига тушган санъаткорларимиз ва уларнинг оила аъзолари узоқ йиллар соғ-омонликда эл хизматида бўлишига тилакдошмиз.

– Ниятинглар учун кўп раҳмат, қозоқ-ўзбек халқлари орасидаги дўстлигимиз абадий бўлсин!

– Сизга ҳам халқимизнинг шодиёна  кунларида қувонч сийлаганингиз учун катта раҳмат!

 

Суратда: О. Отажонов мухлислари даврасида. 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ суҳбатлашди, 2017-09-25, 20:26 1137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.