26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лотин алифбосини қўллаймиз!

“Нур Отан” партияси Астана шаҳар филиалининг мажлислар залида Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси “Ёшлар қаноти”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Мақсад – бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлган, Элбошимиз Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги лотин алифбосига ўтиш ғоясини қўллаш бўйича Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари ва талаба ёшлар билан фикр юритиш эди. 

Тадбирда ҚР Парламенти Мажлисининг депутати Ф. Қоратоев, Ш. Шаяхметов номидаги тилларни ривожлантириш бўлимининг директори Е. Тилешов, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси Ш. Пўлатов, ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари Ҳ. Шарипов, ўзбекистоннинг “Наво” халқ дастаси раҳбари А. Тешабоев, “Жас Отан” ёшлар қаноти аъзоси М. Абдужабборов, Қозоғистон халқи Ассамблеяси, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари ҳамда “Ёшлар қаноти”нинг аъзолари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари Элбошимиз таклиф этган лотин алифбосига ўтиш ташаббусини ижобий аҳамияти ҳақида қуйидаги фикрларни билдиришди:

Ф. Қоратоев, ҚР Парламенти Мажлисининг депутати:

 – “Ўй-фикрдаги хатолик – бу тилимизга кўчиб, сўздаги хатоликни келтириб чиқаради, сўздаги хатолик эса, ишдаги хатоликка сабаб бўлади”, деганлари каби, лотин алифбосига кўчишга ихлос билан ёндашиб, ҳеч қандай хатоликка йўл қўймаслигимиз лозим. Умуман олганда, лотин алифбосига ўтиш масаласи Қозоғистон ёшларининг ўз келажагига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаб, давлат тилимизни жаҳон тиллари қаторига қўшишга, халқаро даражада юқори поғоналарга кўтарилишимизга имкон беради. 

 Е. Тилешов, Ш. Шаяхметов номидаги тилларни ривожлантириш бўлимининг директори: 

– 2006-2012 йиллари Элбошимиз лотин алифбосига ўтиш мавзусини узлуксиз эслатиб келди ва ниҳоят, жорий йили, 12 апрель куни халқимизга йўллаган “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида лотин алифбосига ўтиш ҳақида узил-кесил айтди. Она тили сифатида давлат тилимизни сақлаш, унинг талаффузини сақлаш, Қозоғистон жамиятини юқори технологиялар соҳасида жаҳон минбарига кўтариш учун ҳам лотин алифбосини қабул қилиш даркорлигини таъкидлади. Шунингдек, 23 июнь - Бутундунё қозоқларининг қурултойида дунёнинг 45 мамлакатида истиқомат қилувчи беш миллион қозоқ миллатининг орфографик муомала муаммоларини ҳал этиш лозимлиги айтилди. Лотин алифбосига ўтиш – тилимиздаги рус алифбоси билан нотўғри қабулланган сўзларнинг талаффузидаги нуқсонларни тўғрилаб олишимизда ҳам қўл келади. Атрофимиздаги барча кўзга тушувчи ёзувлар – телефон, автомобиль, атоқли жой номлари, сотиб олаётган ашёларимизнинг деярли ҳаммасида лотин ҳарфларини учратамиз. Шунинг учун ҳам уни қабуллаш қийинчилик туғдирмайди деб ҳисоблайман. Етти яшар бола 42 ҳарфни 4 ойда ўрганиб олганида, биз атиги 25 ҳарфни ўзлаштиролмаймизми? Мақсадга эришиш керак, мақсад битта – давлат тилимизнинг имло қоидасини тузиб, талаффузимизни тўғрилаш, тилимизни сақлаб қолиш. 

 Ш. Пўлатов, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси: 

– Ербўл оғамизга яхши фикрларини билдиргани учун миннатдорчилигимизни билдирамиз. Фикрингизни қўллаган ҳолда шуни айтаманки, ёшларимизга, ватандошларимизга лотин алифбосини ўзлаштириш, лотин имлосида ёзиш даври келди. Бу имлони ўзлаштириш биз учун жуда кўп имкониятлар эшигини очади. Биринчидан, умумжаҳон илмий мулоқотга киришишнинг қулай йўли очилади, сабаби, замонавий компьютер технологиялари дастурларининг деярли барчаси инглиз, лотин алифбоси билан ёзилган. Иккинчидан, ер юзида бир ярим миллиарддан ортиқ аҳоли инглиз тилидан фойдаланади. Бугунги кун бизнинг лотин алифбосига ўтадиган айни давримиз. Бунинг хорижда ўқиш истагида юрган ёшларимизга ҳам катта фойдаси тегади. Биз ассамблея аъзолари сифатида давлатимизнинг лотин алифбосига ўтишини бир овоздан қўллаймиз.

М. Абдужабборов, “Жас Отан” ёшлар қаноти аъзоси :

– Лотин алифбосига ўтиш ҳақида ўз фикримни айтар бўлсам, кечагина бўлиб ўтган Парламент мажлисида ҳам бу долзарб мавзуга тўхталиниб, тўғрими ё нотўғрими, деган фикр ўртага ташланди. Бу ҳақда айтилган Элбошимизнинг мақоласидаги фикрини қисқача эслатиб ўтсам: “Биз ҳозирги вақтдан бошлаб қозоқ тилини ривожлантиришнинг дастур-режасини ҳар томонлама жадаллаштиришимиз лозим. Яъни, 2025 йилгача лотин алифбосига бутунлай ўтиб олишимиз керак. Лотин алифбосига ўтиш – бу тилимизни янгилабгина қолмай, балки, фан ва техника тараққиётининг янгиланиши ҳисобланади”. Лотин алифбосига ўтишдаги бош мақсадимиз – тилимизни соф, тоза сақлаб қолиш. Иккинчидан, бу алифбони ўзлаштириш бизга мактабдан бошлаб олий ўқув юртларигача бўлган даврдан ва харажатдан унумли фойдаланишимизга олиб келади. Учинчидан, лотин алифбоси орқали бизнинг халқаро даражага кўтарилишимизга йўл очилади.

А. Тешабоев, “Наво” халқ дастаси раҳбари:

 – Лотин алифбоси ҳақида гапирадиган бўлсак, мана, қарийб, 20 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси аҳолиси лотин алифбосини қўлланиб келмоқда. Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси лотин алифбосига ўтиш арафасида. Лотин алифбоси кўп қулайликлар туғдиради. Агар Қозоғистон фуқаролари лотин алифбосига ўтадиган бўлса, бу янги имкониятлар яратиб, келажакка янги йўллар, янги саҳифалар очилади, деб ишонч билан айта оламан. Лекин бунга фақат Элбоши ҳал қилиш керак бўлган масала деб қаралмасдан, бутун халқ - 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли бир ёқадан бош чиқариб, ихлос билан ёндашуви керак, деб ҳисоблайман. 

 Йиғилиш якунида ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари ҳамда ёшлар бир овоздан Элбошимиз сиёсатини амалга ошириш – лотин алифбосига ўтишни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини айтиб ўтишди. 

 

                    

 

Иродахон МУҲАММАДЖОНОВА, жамоатчи мухбир, 2017-09-25, 20:27 904
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.