26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила – муқаддас қўрғон

 «Қозоғистон халқи Ассамблеяси» биносида турли этнос ва­кил­лари иштирокида оилавий қадриятларни тарғиб қилишга бағишланган «Халқ урф-одатлари – мил­­­­­­­­­лий қадриятларимиз сайқали» фестивали ўтди. Унда вилоят этномаданият бир­лашмалари тавсия қилган 11 оила қатнашиб, қозоқ халқининг оилавий қа­дриятларидан нечоғлик хабардор эканини намойиш қилди. Улар саҳнада қозоқ халқининг урф-одатлари билан боғлиқ  маросимларни  кўрсатиб,  куй ва қўшиқлар ижро этишди.

Бу кун фестиваль доирасида миллий қадриятлар, каттага ҳурмат, меҳмондўстлик каби инсоний сифат­лар улуғланди. 

Бундай тадбирлар муқаддас қўр­ғон ҳисобланмиш оилани мустаҳ­камлаб, ёшларга маънавий қа­д­риятларимиз маъносини тушун­тирадиган улкан мактаб бўлади.  

– Оилада бирлик, тотувлик бўлса, фаровонлик ҳам бўлади, Ватанимиз гуллаб-яшнайди, – дейишди тадбир иштирокчилари.

Фестиваль ниҳоясида ғолиблар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Ғолиблар қаторида  Қазиғурт тумани шарафини ҳимоя қилган, «Давлат тилида қўшиқ ай­тиш» номинациясида биринчи, «Ма­қол-матал айтиш бўйича иккинчи  ўринни эгаллаган Ваҳобовлар ои­ласи ҳам бор. Бу оилага  Диплом ва 120000 тенгелик сертификат топ­ширилди. 

 

 

Мухтор МУҲАММЕДОВ, 2017-09-26, 10:09 597
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.