26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кундан кун яхши

Жорий йилда вилоятимиз ва Тўлебий тумани 85 ёшга тўлади. Бу улкан сана­ни муносиб нишонлаш мақсадида Тўлебий туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири – умумхалқ  шанбалигида 2253 одам қатнашиб, 61та  аҳоли манзилларида тозалаш ишлари юритилди, унга 78та  техника жалб этилди. Натижада 277 кўча, яъни 462 чақирим узунликдаги  йўл бўйлари тозаланди. 

– Халқимизда «Тозаланадиган жойни тоза деб бўл­майди, ифлосланмайдиган ерни тоза дейиш мум­кин», деган нақл бор, — деди шанбаликка бағиш­ланган йиғилишда – «Сайрам-Ўгам» ноҳукумат  ташкилоти раҳбари  А. Абдешов. –  Буюк алломалардан бири «Табиат инсонга гўзаллик берар экан, уни эъзоз­ламаслик нонкўрликдир», – деган. Дарҳақиқат, имон-инсофли, тарбияли инсонда экологик маданият ҳам юксак даражада шаклланган бўлади. Кўча-кўйда кетар эканмиз дарахт шохларини синдираётган, пиш­маган, хом меваларни узиб, увол қилаётган, конфет қоғозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари қутиларини дуч келган жойларга, ҳатто ариқларга ташлаб кетаётган  ҳолатларга кўзимиз тушади. Со­­кин табиатнинг гулдек юзига доғ тушираётган ким­салар борлигига ачинамиз. 

Ўша чиқиндилар  махсус жойларга, қутиларга ташлаб ўтилса ҳам бўлади-ку? Биз бундай номақбул ишларимиз билан табиатга зарар етказаётганимизни наҳотки англамаётган бўлсак? Ахир,  шахсий манфаатларимизни деб табиатга зиён етказиш кўрнамаклик-ку? Табиатни асраб-авайлаш, уни келажак авлодларга безавол ва обод етказиш ўз қўлимизда. Шундай қилсак, келгуси авлод биздан миннатдор, соғлом ва бахтиёр бўлади. 

Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йилнинг ўзида ўнлаб хиёбонлар, истироҳат боғлари, янги бино ва иншоотлар  барпо этилиб, аҳолининг дам олиши  ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилмоқда, йўллар жаҳон андазалари даражасига олиб чиқилмоқда. 

Туман юбилейи  доирасида ўтган шанбаликда фаол қатнашган жамоалар – Кемеқалған, Киелитас ва Қара­­­­­тўбе қишлоқ ҳокимликлари, «Ленгер су» ташкилоти, туман шифохонаси раҳбарларига туман ҳокими Б. Пармановнинг   «Ташаккурнома»лари топширилди. 

                                                 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-09-26, 10:14 937
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.