26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Серпiн-2050” лойиҳасига ажратилган грантнинг 50 фоизи вилоятимиз улушида

Сўнгги уч йилда “Сер­пiн-2050” дастури доира­сида ажратилган 11 296та грантнинг 5516таси, яъни 50 фоизига Жанубий Қозо­ғистон вилояти ёшлари эга бўлишди. Лойиҳада иштирок этишни истовчи ёш­­лар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу муносабат билан лойиҳа бўйича ажратиладиган грантлар сонини камида 5 мингтага кўпайтириш кўзланмоқда. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида ўтган селектор йиғилишида вилоят ёшлар сиёсати масалалари бошқармасининг раҳбари Балмаржан Нарбекова шуни маълум қилди.

Элимизда ёшларнинг си­­­­фатли таълим олишига кенг имконият бераётган “Сер­­­­­пiн-2050” лойиҳаси Эл­­бошимиз Нурсултан Абишулининг топ­­шириғи билан 2014 йилдан буён амалга оширилиб кел­моқда. Лойиҳанинг мақсади – ёшларни аҳоли кам жойлашган ҳамда меҳнат кучи оз  шимолий ҳудуд­­лардаги олий ва ҳунар-техника ўқув юртларига жой­лаштириш ҳамда иш билан таъминлаш. Унда 14 вилоят иштирок этса, улардан 9таси қабулловчи, 5таси эса юборувчи минтақа.

Ушбу лойиҳа доирасида вилоятимиздаги “Ёшлар имко­­­ният марказлари” қишлоқ жой­лардаги 800га яқин умумий таълим берадиган мактаблар битирувчилари билан учра­­шувлар уюштирилган. На­­­­­­­­­­­­ти­­жада, педагогик их­­­­­­­ти­­­сосликлар бўйича 12 олий ўқув юртига, техника, қишлоқ хў­­­­жалиги ва ветеринария их­­­­ти­­­­­сосликлари бўйича 22 олий ўқув юртига 8 мингга яқин талабгордан ҳужжатлар қабул­­­­­­­ланиб, Ягона миллий тест марказига йўллаган.

– Элимизда амалга оши­­­ри­лаётган “Серпiн-2050” лойи­ҳаси ёшларнинг бепул таълим олишига катта имконият бе­ради. Бу дастурнинг сиёсий аҳа­­­­­­­­миятини туман, шаҳар раҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­барлари яхши тушунган ҳол­­­­­­­да тарғибот ишларини жон­­­лантиришлари керак. Шу мақ­сад­­да мониторинг иш­­лари жонлантирилиб, аниқ тавсиялар тайёрлансин, – деди Жансейит Қансейитули.

Йиғилишга якун ясаган ви­­лоят раҳбари жанубдан ши­­­­­­­­­­­­молга кўчиб борган оила­­­­лар­­нинг болаларини ҳам “Серпiн” лойиҳаси асосида таълим олиш­­­га жалб этиб, иш билан таъминлаш масаласини назар­­да тутишни топширди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-09-26, 10:17 756
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.