26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир ҳафтада 140 мингдан зиёд одам мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта бўйича рўйхатга олинди

Жанубий Қозоғистон вилоятида “Шифохонага рўйхатга тур-да МИТС тизимида ўз мавқеингни аниқла!” акцияси давомида бир ҳафта ичида 140 мингдан зиёд киши рўйхатга олинди. 

Шифохоналарга мазкур тизим бўйича оммавий тиркалиш соғликни сақлаш ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишларининг натижасидир. Соҳа мутахассислари сўнгги икки ҳафта ичида уйларни оралаб, 500 мингдан зиёд фуқаролар билан учрашувлар ўтказишди, ҳар бир одамга ўзи танлаган ва хоҳлаган маҳаллий шифохонада рўйхатга туриши мумкинлигини тушунтирдилар. 

Тушунтириш ишлари бундан кейин ҳам давом этади. Шунинг учун жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар бир фуқаро мажбурий суғурта жамғармасига бадал тўлаши керак. Агар у тўланмаса, давлат томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдамнинг маълум қисмигагина кафолат берилади. Ушбу акция доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бауржан Жамалов Шимкент шаҳридаги 3-сонли шифохонада рўйхатга туриб, мавқеини текширди. Шу билан бирга, у шифохонанинг шароити билан танишиб, жанубийқозоғистонликларни 31 июнгача касалхоналарга бориб, текширилиб мавқеини аниқлаб олишга чақирди.

– Шу кунгача мен Алмати шаҳрида яшаганман. Ҳозир хизматим Шимкентга алмашгани боис, мазкур шифохонага рўйхатга турдим. Ҳеч қандай қийинчилиги йўқ, ўзингиз кўриб турганингиздай, барча шароитлар муҳайё. Элимизда келаси йилдан бошлаб “Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тўғрисида” Қонуни кучга киради. Шу муносабат билан ҳар бир қозоғистонликнинг мавқеини аниқлаши муҳим. Юртимизда 5 апрелдан бошлаб, “Шифохонага рўйхатга тур-да МИТС тизимида ўз мавқеингни аниқла!” акцияси ўтказилмоқда. Имкониётдан фойдаланиб, жанубийқозоғистонликларни ўзи танлаган касалхонада рўйхатга туришга чақираман, – деди Б. Жамалов.

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА., 2017-04-27, 11:28 935
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.