26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги ширкат аҳолига аъло хизмат кўрсатади

Вилоят маслаҳати депутати Умбет Жусипбаев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан Туркистоннинг Бекзат кичик туманига чегарадош Болтакўл йўли бўйидаги ҳудудда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш маркази” очилди. 

Ҳар куни 24 соат узлуксиз ишлайдиган ушбу ширкатда мижозлар учун барча қулайликлар яратилган. Чунончи хоридор ўзи танлаган молни бу ерда сотиб олгач, марказ ходимлари уни мижознинг хоҳишига кўра сўйиб, гўштини бўлаклаб, тайёрлаб беришади. 

Бундай хизмат тури, таъкидлаш жоиз, Туркистонда илк марта амалга ошди. Жами 3 гектар майдонда йирик қорамолни автомашинага ортиш ва тушириш майдончалари, меҳмонхона, ошхона, лаборатория, хуллас, ҳаммаси муҳайё. 

У. Жусипбаевнинг таъкидлашича, ушбу ҳудудда 200 гектар майдонда беда экилиб, чорва учун озуқа тайёрланади. Сотиш учун келтирилган моллар ўтмай қолса кейинги бозор кунига қадар шу ерда боқилади. Ушбу ширкатдаги мутасадди шахслардан бири – доимий обуначимиз Аминжон Сафиев қулайликлардан мамнун эканлигини яширмади. 

Ширкат маъмурияти томонидан ёзилган худойи оши дастурхони устида кўплаб қадрли меҳмонлар, шу жумладан, профессор Қулбек Ергўбек, вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов ва бошқалар ўз мулоҳазаларини ўртоқлашиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари учун Умбет Абилдаулига миннатдорчилик билдиришди. 

 

Суратларда: вилоят маслаҳати депутати Умбет Абилдаули; меҳмонлардан бир гуруҳи. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-09-26, 10:19 265
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.